КИБЕР ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ

Бугунги кунда глобал ахборот майдонида кибермакон билан боғлиқ янгидан-янги таҳдидлар юзага келмоқда. Шу боис виртуал оламдаги ҳужумлардан ҳимояланиш масаласи дунё ҳамжамиятини жиддий ташвишга солмоқда. Кибермаконда ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва кибержиноятларга қарши курашишда юзага келаётган муаммолар, соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш муҳим ишлардан бири саналади. Таҳлилларга кўра, дунё бўйлаб ҳар йили 500 миллиондан ортиқ кибер ҳужумлар уюштирилади. Ҳарсонияда 12 нафар инсондан бири кибермаконда содирэтилган ҳужумлар қурбонига айланади. Америка Қўшма Штатлари, Франция, Англия, Германия, Белгия, Люксембург каби ривожланган давлатларда жиноятларнинг 60-65 фоизи киберҳужумлар орқали содир этилмоқда. Ўзбекистонда ҳам сўнгги уч йилда бу турдаги жиноятлар 8,3 бараварга кўпайиб, ҳозирда умумий жиноятчиликнинг қарийб 5 фоизига етган. Хусусан, ноқонуний банк-молия операциялари орқали ўзгаларнинг пластик картадаги маблағларини ўзлаштириш, зарарли вируслар тарқатиш, қимор ва таваккалчиликка асосланган онлайн ўйинлар, диний ақидапарастликка қаратилган ахборот хуружлари, онлайн савдомайдонидаги фирибгарлик жиноятлари кўпайиб бормоқда.  Ачинарлиси, ахборот технологиялари ёрдамида ҳуқуқбузарлик ва жиноятга қўл урган шахслар орасида ёшлар кўпчиликни ташкил этмоқда. Республикамизда виртуал оламдаги қонун   16-23 ёш оралиғидаги ўсмир-ёшлар томонидан содир қилинмоқда. Бундан кўриниб турибдики, киберхавфсизликни таъминлаш масаласи бугун ҳарқачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. – Мамлакатимизда ахборот хавфсизлиги масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиб, кибер жиноятчиликка қарши курашишнинг янги ёндашувлари амалиётга жорий қилинмоқда. Чунки виртуал оламдаги жиноятларнинг зарари ва хавфи реал оламдаги таҳдиддан ошиббораётганига гувоҳ бўлаяпмиз. 

Бу борада янги қонуннинг қабул қилинаётгани соҳани давлат томонидан тартибга солишга, мамлакатимиз ахборот тизимлари ва тармоқларига ноқонуний аралашишнинг олдини олишга хизмат қилади. 


Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси                                                                      З.Тўраев


Жиноят   ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси                                          И.Эргашев


Жиноятишлари бўйича Самарқанд шаҳар  судининг судьяси                           М.Рузиев

Мавзуга оид: