Педагог фикр билдиради КОРРУПЦИЯ - ЖАМИЯТ КУШАНДАСИ

Президентимизнинг коррупцияга қарши бутун мамлакатимиз бўйлаб кураш олиб бораётганлари барчамизни лоқайд бўлмасликка, фаол бўлишга ундаётганлари бекорга эмас. Бу тарихий жараёнда ҳар бир онгли фуқаро ва айниқса зиёлилар фаол иштирок этишлари шарт. Кейинги пайтда коррупцияга қарши курашда Сингапур давлати тажрибаси ҳақи-да матбуот ва телевидениеда кўп гапирилмоқда. Сингапур давлати коррупцияга барҳам бергач, мамлакатда оламшумул ўзгаришлар бўлганлиги, мамлакат иқтисодиёти жаҳонда етакчи ўринларга кўтарилганлиги айни ҳақиқат. Ўзбекистоннинг обод бўлиши, фуқароларимизнинг фаровон ҳаёт кечириши ҳар биримизнинг маданий савиямизга, Ватанимизда кечаётган жараёнларда фаол иштирок этишимизга боғлиқдир. Кимдир келиб бизга коррупциясиз жамият яратиб беради, деб кутиб ўтириш Қўзичоқнинг Бўридан нажот сўраб ялинишига ўхшайди. Бир қарашда порахўр одам бой ва фаровон яшаётгандек кўриниши мумкин. Аслида пора олиш бировларнинг ризқига чанг солишдир.
Аллоҳнинг адолати ҳар бир бандасига вақти-соати билан етиб бориши аниқ. Чинакам бахтли инсон - ҳалол ризқдан тирикчилик қилаётган инсондир. Лекин танганинг икки тарафи бордир. Биз бадавлат инсонларнинг ҳаммаси пора олиш ортидан бойиган деган фикрдан йироқ бўлмоғимиз керак. Давлатимиз фуқароларига шундай имкониятлар яратмоқдаки, тадбиркор, ишбилармон инсонларнинг бой бўлмоғи табиий ҳол. Инсон ўз ғайрати, шижоати орқали бой бўлса унинг халқи олдида, оиласи олдида юзи ёруғ бўлади. Чунки у бажараётган ишдан одамларга манфаат етмоқда. Лекин жамият учун ҳеч қанақа фойдали иш қилмасдан фақат мансабдор бўлганлиги учун одамларни пулини ўмараётган одамни том маънода бахтли яшаяпти деб бўладими? Аввало бу имтиҳон дунёда, Аллоҳ олдида бериладиган жавобни ҳис этмоқ лозим. Қолаверса, ҳозирги давр талабидан келиб чиқсак, ўз қилмишларига жавоб бериш ҳам тезлашиб бормоқда.
Хулоса шуки, Ўзбекистонимизни ҳам Сингапур давлатидек коррупциясиз давлат бўлишига эришайлик.
Аслиддин ФАЙЗИЕВ,
24-мактаб ўқитувчиси.
Мавзуга оид:

Педагог фикр билдиради КОРРУПЦИЯ - ЖАМИЯТ КУШАНДАСИ
- 15 фев, 11:35

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05