"ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни маҳаллаларни обод қилиш ва аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни кўкаламзорлаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар.

Давлат раҳбари "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида бу йил якунигача 75 миллион дона, келгуси йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифасини қўйди. Ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича "Долзарб 40 кунлик"ни эълон қилди.

"Яшил макон" умуммиллий лойҳаси доирасида туманимизда "Долзарб 40 кунлик" қизғин давом этмоқда. Ҳудудларда кўчат экиш тадбирлари тизимли ташкил этилмоқда. Жумладан 12 ноябрь куни туманнинг Пахтаобод маҳалласида Самарқанд вилоят агрохизматлар маркази (AKIS) ходимлари томонидан "Долзарб 40 кунлик" доирасида тут ва олма кўчатлари экиш бўйича ҳашар ташкил қилинди.

Мазкур ҳашар давомида Самарқанд вилоят агрохизматлар маркази жамоаси ташаббуси билан тумандаги Пахтаобод маҳалласининг Равот қишлоғига олиб борувчи йул ёқасида 300 туп тут ҳамда 50 туп олма кўчатлари экилди.


Маъмур НЕГМАТОВ.