"МАҲАЛЛА ИФТИХОРИ" КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Жорий йилнинг 31 август куни вилоят ҳокимлигида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати   Давлат мукофоти билан тақдирланганларни табриклаш маросими бўлиб ўтди. Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати  Давлат мукофоти билан тақдирланганларни табриклаш билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш Вазирлиги томонидан "МАҲАЛЛА ИФТИХОРИ" кўкрак нишони билан тақдирланганларни ҳам табриклаб, кўкрак нишони, пул мукофоти ва дам олиш масканига йўлланмаларни такдим этди. 
Тақдирланганлар орасида туманимиздаги Бобур маҳалласи раиси Содиқ Ҳакимов ва Узунқишлоқ маҳалласи раиси Севартош Алқароваларнинг борлиги қувонарли ҳол албатта. Маҳалла тизимида жонбозлик, фидоийлик кўрсатиб, меҳнат қилаётган тумандошларимизнинг келгусидаги фаолиятларига ҳам улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Мавзуга оид: