ТУМАНИМИЗДА COVID-19 КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ БИЛАН БОҒЛИҚ ВАЗИЯТ ҚАНДАЙ?

Туман тиббиёт бирлашмасининг (2021 йил 2 июль ҳолатига кўра) ахбороти
Оқдарё туманида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда олиб борилмоқда. Уй шароитида тиббий кузатувга чиқарилган шахсларни бирламчи тиббий-санитария муассасалари (ОП, ОШП, КТМП) томонидан уй шароитида икки ҳафта давомида кузатувга олиш, кунлик тана ҳароратини ўлчаш, сурункали касалликлар билан касалланган беморларни белгиланган тартибда диспансер назоратига олиш ва соғломлаштириш ишларини амалга ошириш, санитария-гигиена қоидалари (қўлни тез-тез ювиш, уйдан ташқарига чиқмаслик, уй хоналарини вақти-вақти билан шамоллатиб туриш ва тозалаш)га риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Касаллик аломатлари аниқланганда, зудлик билан ушбу беморлар учун ажратилган стационар даволаш-профилактика муассасаларига юбориш ҳамда коронавирус инфекцияси CОVID-19 билан касалланган беморлар орасида рецедив ҳолати аниқланганда белгиланган тартибда хабар бериш, беморни изоляция қилиш, госпитализация ва эпидемияга қарши тадбирларни алгоритм асосида амалга ошириш чора-тадбирлари олиб бориляпти. 
Оқдарё туманида коронавирус CОVID-19 штаби  Кўп тармоқли туман марказий поликлиникасида ташкил этилган бўлиб, шошилинч хабар бериш учун 66-49-25-962 ишонч телефон рақами туну кун навбатчилик асосида ишлаб турибди. Туманда коронавирусга қарши курашиш ва касалликни олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу касалликка гумон қилинганлар ва аниқланганлар учун тумандаги тез тиббий ёрдам машиналари хизмати йўлга қўйилган. 
Туманда 2021 йил 10 мартдан бошлаб бугунга қадар CОVID-19 коронавируси жами 188 нафар фуқарода тасдиқланган ҳолат кузатилган. Ҳозирги кунда 109 нафари даволанишдан чиққан, 75 нафари уй шароитида, 4 нафари вилоят шифохонасида даволанмоқда.  Сўнгги кунларда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони кўпайиб бориши ҳолати кузатилмоқда.
Тадбир бошидан буён CОVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни стационар ва амбулатор шароитда даволаш жараёнида "CОVID-бох" дори-дармон воситалари жамланмалари сони 3070 тани ташкил этиб, шундан 2020-2021йил  ҳисобига жами 1160 нафар беморга  "CОVID-бох" жамланмаси берилди. 1160 нафар бемордан 454 нафарида CОVID-19 коронавирус инфекцияси тасдиқланган, 706 нафари гумонланган шахслар сифатида рўйхатга олинган. Фуқаролар уй шароитида даволанишлари учун ҳозирда 1910 дона  "CОVID-бох" жамланмалари заҳирада турибди. Жамланма таркибида 5 хил дори воситаси, яъни азитромицин №3 -2 уп, аскорбиновая кислота №10- 1 уп, парацетамол 0.5мг №10- 1уп, гидроксихлорохин 200мг №10- 1 уп, Синк 20 дона дори воситалари мавжуд. 
Бугунги кунда туманда 79 нафар  фуқаро ва уларнинг 323 нафар оила аъзолари ва бирламчи контактда бўлганлари уй карантинига олинган ва ҳудуд патронажлари томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Барча аниқланган беморларга (5 ёшга тўлмаган болалардан ташқари) вирусга қарши "COVID-бох" жамланмаси берилган бўлиб, барчасининг аҳволи қониқарли.
Туманда беморларга амбулатор-поликлиникалар ёрдамини ташкил қилиш мақсадида барча муассасаларга жами 35 та мобил алоқа воситалари тарқатилган бўлиб, телефон орқали патронаж ҳамшира ва умумий амамлиёт шифокорлари ёрдамида хабар олинмоқда.  
Туман тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати.