25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни

25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан тадбир ўтказилди


Бугунги кунда Оқдарё тумани Ички ишлар бўлимида 90 нафардан ортиқ фидойи ходимлар фаолият олиб бормоқда. Сана муносабати билан Оқдарё тумани ҳокимлигида тантанали тадбир ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов сўзга чиқиб, 25 октябрь – “Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан соҳа вакилларини муборакбод этди ҳамда туман ҳокимлиги томонидан ажратилган байрам совғаларини топширди. Шунингдек, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Тўхлимуродов Мурод Набижоновичга “Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони тантанали топширилди.


Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати