НОҚОНУНИЙ ЧИҚИНДИХОНА ҚАЧОН БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ?

Газетамизнинг 2021 йил 1 апрель, 13-сонида "Оқдарё овози" танқид қилади" рукнида "Муаммолар қачон ечим топади?" сарлавҳаси остидаги танқидий мақола чоп этилган эди. Унда "Янгиравот-1" маҳалласидаги Ферма қишлоғидан ўтган автомобиль йўлининг ёқасида аҳоли томонидан ташланган ноқонуний маиший чиқиндихонани бартараф этиш ҳақида тегишли масъуллардан изоҳ сўралган эди. Бироқ шу шунга қадар мутасадди ташкилотлардан, жумладан, туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ва бошқа масъуллари томонидан ҳозирга қадар амалий ҳаракат олиб борилмади. Бу ердаги чиқиндилар кундан-кунга  кўпайиб ачинарли манзара касб этмоқда.
Хўш масъуллар! Нега атроф-муҳитни асраш борасида бу каби кўзни хира қиладиган ҳолатлар кўпаймоқда. Муаммони зудлик билан ўрганиш ҳамда уни ҳал этиш чораларига қачонгача бефарқлик билан қарайсиз? Ёки "Zarnews.uz", "SamTVR" ва бошқа расмий телеграм каналларда эълон қилинсагина бажарасизми? 
Кенжа Ботир.
Сиз кўриб турган суратда "Янгиравот-1" маҳалласи Ферма қишлоғидан ўтган автомобил йўлининг ёқасидаги чиқиндихона тасвирланган.