ОҚДАРЁДА АДАБИЁТ ВА ИЖОД БАЙРАМИ ЎТКАЗИЛДИ

Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги байрами арафасида Оқдарёда 

"Адабиёт ва ижод байрамифестивали ўтказилди.

 Байрам фес-тивалининг асосий сабабчиси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 

аъзоситаниқли адиба ва шоира Ойгул Муҳаммад Жиян қизи шу кунларда

 ўзинингюбилей 70 ёшини нишонламоқдаШу муносабат билан жорий 

йилнинг 15 август куни ташкил этилган мазкур байрам тадбирида 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Ғайрат 

Мажид бошчилигидагипойтахтимиздан келган Ўзбекистон Ёзувчилар 

уюшмасининг аъзоларишоирлар ва ёзувчилардан Орзиқул Эргаш

Тоҳир ДолиевМаъмура Зоҳидова,   Тўлқин ЭшбекОйгул Cуюндиқова,

 Ислом Али ҳамда бир гуруҳ таниқли шоирларадибларжурналистлар 

ва Олий мажлис депутатиМиллий тикланиш демократик Партияси

 аъсоси Азамат Пардаевлар ташриф этишди

Шунингдекқўшалоқ байрам тадбирида "Зарафшонва "Самаркандский вестник

бирлашган таҳририятларининг бош муҳаррири Фармон 

Тошев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Хосият Бобомуродова

вилоят ёзувчилар уюшмасининг мутасаддиларитуман ҳокими Шерзод Қудратов 

 ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари туман маданият бўлимининг концерт 

залида ҳозир бўлдилар

Дастлаб ижод байрамини кириш сўзи билан туман ҳокими Шерзод 

Қудратов, "Зарафшонгазетасининг бош муҳаррири Фармон Тошевлар Фестивал 

иштирокчилари билан бирга адабиёт ихлосмандларини бугунги муҳим 

воқейлик билан самимий муборакбод этишди

Шундан сўнг сўзга чиққан Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг раиси 

ўринбосари Ғайрат Мажид, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими 

Хосият Бобомуродова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул вазифада самарали 

меҳнат қилиб келаётган устозимиз Орзиқул Эргашев ва бошқалар 

Оқдарё адабий муҳитининг етакчи шоираси Ойгул Маматовани юбилей

 ёши билан қизғин 

қутлаб, ҳаёти ва ижоди барчага ибрат мактаби эканлигини алоҳида ҳурмат билан 

таъкидлаб ўтишди

Байрам фестивали давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига

 янги қабул қилинган "Оқдарё овозигазетасининг бош муҳаррири 

Йўлчи Муҳаммадиеввилоят Ёзувчилар уюшмасидан таниқли шоир

Муҳаммадризо ҳамда оқдарёлик ёш ижодкор Наврўз Ҳасановларга

 аъзолик гувоҳномаларитантанали равишда топширилди

Туманимизда ўтказилган адабиёт ва ижод байрами ҳамда Ўзбекистон

 Ёзувчилар уюшмаси аъзоситаниқли адиба ва шоира Ойгул Маматованинг

 етмиш йиллигига бағишланган тадбир юқори савияда ташкил этилганлигини

 алоҳида таъкидлаш керак, - дейди устозимиз Йўлчи Муҳаммадиев. - Ушбу тантанали тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг 

ўринбосари Ғайрат Мажид томонидан уюшма аъзолигига қабул қилинганлигим

 тўғрисидаги гувоҳномани қабул қилиб олдимЭнди янада баракали ижод 

қилишимизга тўғри келадиШунингдектадбир давомида "Оқдарё мавжлари"

 рукни остида оқдарёлик олти нафар ижодкорнинг,   жумладанкаминанинг

 қайта нашр этилган "Туҳмат гирдобикитобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди

Тошкентдаги "Фирдавс-Шоҳ нашриётитомонидан минг нусхада чоп этилган китобларнинг маълум 

қисми йиғилганларга совға тариқасида тақдим этилди

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси муассислиги остида Оқдарёлик 

ижодкорларнинг қаламига мансуб нашрдан чиққан ўнга яқин китобларнинг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Шунингдекушбу тадбирга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими

раҳбари Тошпўлат Тугалов раҳбарлигида эл таниган шоирлар ҳам ташриф

 буюрдиларЎзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Хосият 

Бобомуродова ҳамда шоиралар Кубарро БаҳромоваЗуҳрабегимТозагул 

Жумановалар Оқдарёнинг фахрли шоирасини муборак ёши билан қутладилар

Шоира Ойгул Муҳаммад Жиян қизига меҳмонларнинг эсдалик совғалари 

топширилибшоиранинг ёзган асарлари ҳамда ўз халқи олдидаги хизматлари 

эътироф этилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки,шоира Ойгул Муҳаммад Жиян қизининг

 ижодиҳаётий фаолияти ҳақидаги видеоролик меҳмонларда катта таассурот 

қолдирдиФестивалнинг асосий босқичлари бўлибунда Ойгул Муҳаммад 

Жиян қизининг асарларидан парчаларкуй-қўшиқларбахшилар ижросидаги

 "Тоҳир-Зуҳра"га атаб ёзилган достонлар, 50 ёшга тўлган "Навниҳолклубинингюбилейи, "Изламтуркумидаги 

"Оқдарё" 6 талик янги тўпламлари тақдимоти диққатга сазовор бўлди.  

Адабиёт фестивали "Бўстон она" тўйхонасида ёзилган байрам дастурхони

 билан давом этди. Унда таниқли ҳофиз Азим Қувондиқов томонидан

 куйланган қўшиқлар барчага олам-олам қувонч бағишлади. 

Туманимизнинг таниқли ижодкорларидан Тўлғаной Гадоева мазкур тадбир 

ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:   

- Бугун ўзининг 50 ёшини қаршилаётган "Оқдарё овози"

 газетаси қошидаги   "Навниҳол" ижодкор   ёшлар клубининг жўшқин 

"Устоз-шогирд" анъаналари асосида узвий давом этиб келаётган бу даргоҳ 

ҳамиша ижодкор ёшлар билан гавжум. Бугунги кунда "Нав-ниҳол"да 

қалами чархланган Оқдарё фар-зандлари - мамлакатимиз миқёсида фаолият 

юритиб келаётган Орзиқул Эргаш, Тоҳир Долиев, Йўлчи Муҳаммадиев,

 Ойгул Маматова, Нурилла Нарзуллаев, Дилдора Мардиева, Кубарро 

Баҳромова, Дилшода Саидолимова, Эркиной Қаршиева каби шоир, 

ёзувчилари билан оқдарёликлар ҳақли равишда фахрланадилар. 

Устозлар изидан шахдам қадамлар билан бораётган ёш ижодкорлардан Гулҳаё Анорова, Фарҳод Рўзиев, Наврўз Ҳасанов, Чарос Қурбоновалар ўз сўзлари, овозларига эга бўлишга ҳаракат қилиб келишмоқда. 

Оқдарёда илк марта ўтказилган адабиёт ва ижод фестивали иштирокчиларда бир олам таассурот қолдирди.

 Гулсара ТИНИБЕКОВА,

  махсус мухбиримиз.