МЕН СИЗДАН ШИФО ТОПДИМ

Дарҳақиқат, инсон учун унинг ҳаёти ва саломатлиги биринчи ўринда туради. Бу борада эса инсон саломатлигини муҳофаза қилувчи, унинг умрига умр, соғлигига соғлик қўшувчи оқ халатли шифокорларнинг беминнат хизмати таҳсинга сазовордир. Кўп йиллар ўзим ҳам туман тиббиёт бирлашмасида медицина ҳамшираси бўлиб ишлаганман. Ҳозирги пайтда нафақа ёшида бўлганлигим туфайли соғлигимни тиклаш учун касалхона шифокорларига мурожаат қилиб тураман.

Яқинда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Неврология бўлими”да соғлигимни тиклаш учун ётиб, даволандим. Бўлим бош врачи Алишер Раббимов, ўз касбининг моҳир шифокори Туйғун Эшназаров, медицина ҳамширалари Дилрабо Эшонқулова, Нилуфар Эшназарова, Маҳфуза Мардиеваларнинг менга кўрсатган беминнат хизматлари туфайли соғлигимни тез кунларда тиклашга муваффақ бўлдим.

Шунингдек, “Физиотерапия бўлими”да фаолият кўрсатаётган тажрибали шифокор Шуҳрат Мавлонов, медицина ҳамшираларидан Маҳбуба Абдуҳамидова, Нилуфар Холмонова, Моҳичеҳра Туронбоева каби қўли эм шифокорлардан олган муолажаларим ҳам соғлигимни тиклашда катта ёрдам бўлди.

Инсонлар саломатлигининг посбонлари бўлган бу шифокорларга ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни билдирар эканман, эзгу мақсад йўлидаги ишларига улкан зафарлар тилаб қоламан. 

 Гулзода АБДУЛЛАЕВА,

                                                   Лойиш шаҳарчаси, 

Мустақиллик маҳалласи.