ГЕНДЕР ТЕНГЛИК АДОЛАТЛИ БЎЛСИН
Аёллар бизнинг оналаримиз, опаларимиз, сингилларимиз, рафиқаларимиз ва қизларимиздир. Биз уларни доимо қадрлаймиз, эъзозлаймиз. Мамлакатимизда ҳам бу борада амалга оширилаётган ишлар эътиборга лойиқдир. Айниқса, аёлларга кўрсатилаётган эътиборни гендер тенглик мисолида яққол кўриш мумкин. Айни пайтда улар барча соҳаларда эркаклар билан бир сафда меҳнат қилаётганлигини таъкидлаш ўринлидир.
Кейинги пайтларда мамлакатимизда Президент ва ижод мактабларининг фаолият кўрсатаётганлиги ҳар жиҳатдан адолатли бўлганлигини вақтнинг ўзи кўрсатмоқда. Бу мактабларда келгусида мамлакатимизнинг ҳақиқий эгалари бўлган иқтидорли ёшлар билим олиб, тарбияланишмоқда. Буларнинг барчаси эътирофга лойиқдир. Бироқ кузатишлардан шу нарса маълум бўлаяптики, Президент ва ижод мактабларига раҳбарлик асосан хотин-қизлар томонидан амалга оширилаяпти, чоғи. Телевидение орқали ижод мактаблари фаолияти ҳақида кўрсатувлар намойиш этилганда, уларнинг раҳбарлари шоир ёки ижодкор эмаслиги кўзга ташланади. Бизнингча, бу мактабларга раҳбарлик қилишни юртимизда халқнинг ҳурматини қозонган, ўзининг ижод мактабини яратган, шеърлари ва асарлари босилиб чиққан инсонларга бериш керак. Сирдарё вилоятидаги Ҳалима Худойбердиева номи билан аталувчи ижод мактабига таниқли шоир Муҳаммад Исмоил раҳбарлик қилаяпти, деб эшитдик. Бу яхши албатта. Чунки раҳбарнинг ўзи ижодкор бўлса, бу мактабларда тарбияланаётган ёшлар ҳам ҳар жиҳатдан етук, ижодкор бўлишига ишончимиз комил. Шундай экан, Президент ва ижод мактабларига раҳбарлик борасида яна бир бор ўйлаб кўриш лозим. Ахир гендер тенглик адолатли тарзда амалга оширилиши лозим. Шундай эмасми?

Мавзуга оид:

Оқдарё бахшилари
- 25 мар, 15:06

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Янги лавозим ижодкорлар учун.
- 28 янв, 15:38

Таълим натижалари
- 21 дек, 10:24