Томарка хўжалиги ва кредит

ИССИҚХОНАЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Бугунги кунда З.М.Бобур номли маҳалла аҳлининг томорқага бўлган муносабати ўзгариб бормоқда. 2-3 сотих жойда иссиқхоналар ташкил этиб, зиравор маҳсулотлар, тўқсонбости экинлар ҳамда цитрус мевалар етиштириб, оиласи даромадини оширишмоқда. Айниқса, жорий йилда Бобур маҳалласида ижтимоий жиҳатдан қийналиб турган оилаларга субсидия тарзда иссиқхоналар қуриб берилганлиги айни муддао бўлди. Шунингдек, иссиқхоналар қуриш ёки кенгайтириш истагида бўлган фуқаролар учун ҳам имтиёзли кредитлар ажратилди. 

30 ноябрь куни туман ҳокими Н.Сулаймонов З.М.Бобур номли маҳаллада бўлиб, аҳоли томорқаларида ташкил  этилган иссиқхоналар фаолияти билан қизиқди. Сектор раҳбари иссиқхоналардан унумли фойдаланмай келаётган фуқаролар билан ўтказган суҳбат чоғида яратилган имкониятдан унумли фойдаланиб  меҳнат қилса, қилинган ҳаракат албатта самарасини бериши ҳақида таъкидлаб ўтди.

Мавзуга оид:
Тадбирлар

Тадбирлар

  • 27 ноя, 11:51