ОЛИС ҲУДУДДА ФАОЛИЯТ ЮРИТУВЧИ ПЕДАГОГЛАРГА УСТАМА ПУЛЛАРИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида  бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларнинг базавий тариф ставкасига Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471- сонли қарори билан махсус устама белгиланган. Махсус устама миқдори педагогнинг иш стажига боғлиқ. Бундан мақсад олис ҳудудлардаги  бюджет ташкилотларида аҳолига кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ошириш яъни Ўзбекистондаги мактабларда таълим сифатини оширишдир. Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган педагогларда махсус устамалар улар борган  мактаб "қизил" тоифадан чиққан йилдан кейинги йил учун ҳам тўланади.   Ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчиларга махсус устамалар тўлаш тартиби жорий ўқув йилида амал қилади. Президентимиз қарорига  асосан 2021 йил       1 мартдан бошлаб бир маъмурий бирлик (вилоят) доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз, бошқа маъмурий бирлик (вилоят)дан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.
Манзура САЙДУЛЛАЕВА,
туман ФҲДЁ бўлими мудираси.