Қорадарё муҳофаза зонасидан қум-шағални ноқонуний қазиб олаётган шахс жаримага тортилди

Иштихон туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси томонидан 2020 йил 15 август куни туман ҳудудида кузатув рейд тадбири ўтказилди.
Кузатувлар жараёнида, Ғузон МФЙ ҳудудидаги Қорадарё муҳофаза зонасидан фойдали қазилмалардан қум-шағал аралашмасини ноқонуний равишда фуқаро М.З. томонидан қазиб олиб юк автомашиналарга юклаётганлиги аниқланди.
Мазкур аниқланган ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.
Самарқанд вилоят Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.