Долзарб мавзу ҒАЛЛА ЎРИМИ ҚИЗҒИН

Туманимиз ғаллакорлари жорий йилда мавжуд 9910 гектар майдондаги ғалла экинларидан давлатга қарийб 30 минг тонна дон топшириш режасини олган ҳолда баракали меҳнат қилдилар. Мавжуд майдонлардаги ғалла экинлари ўз вақтида парвариш қилинганлиги, минерал ва маҳаллий ўғитлар билан озиқлантирилганлиги туфайли далаларда мўл ҳосил яратилди. ўалла ўрим-йиғимини тез ва соз ўтказиш мақсадида 50 га яқин комбайнлар ўз вақтида таъминланиб, мавсумга шай қилиб қўйилди. 

Бир ҳафтадирки, туманимизда ғалла ўрим-йиғим ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Ҳар бир комбайндан унумли фойдаланаётганлиги, далада меҳнат қилаётганларга барча шароитларнинг яратиб берилганлиги иш унумининг юқори бўлишини таъминлаяпти. Қувончли томони шундаки, ҳар гектар майдондан йиғиштириб олинаётган ҳосил салмоғи 60-70 центнерни ташкил этяпти.

- Бу йил далаларимизда ғалла мўл бўлди, - дейди туман ҳокимининг қишлоқ хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Обод Шодмонов. - Ўрим-йиғим ишлари айниқса Намоз Примқулов номли, Оқдарё, Самарқанд, Даҳбед Рофе Ҳамроев номли ММТПларда намунали ташкил этилган. Ҳозиргача фермерларимиз мавжуд майдонлардаги ғалланинг 70 фоизини йиғиштириб олишга эришдилар. Эрта-индин туманимиз ғаллакорлари давлат режасини ошириб бажаришади.

Бир сўз билан айтганда, бу йил Оқдарёда ҳақиқатдан ҳам ғалла мўл бўлди. Эндиги вазифа ҳосилдан бўшаган майдонларни пешма-пеш шудгорлаб, такрорий экиндан ҳам юқори ҳосил етиштириш. Фермерларимиз ана шундай эзгу мақсад йўлида тер тўкишаяпти.

Ўз мухбиримиз.