“Ватанга хизмат олий фазилат” шиори остида тадбир ўтказилди
9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази бошланғич ташкилот етакчиси капитан A.Гадоев бошчилигида тарғибот гуруҳи, Самарқанд гарнизони маънавият маърифат маркази ҳарбий оркестр жамоаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Самарқанд вилоят ва Оқдарё туман Кенгаши ҳамкорлигида Оқдарё тумани Заҳириддин Муҳаммад Бобур маҳалласида жойлашган 28-умумталим мактабида ўқувчи ёшлар учун “Ватанга хизмат олий фазилат” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Самарқанд гарнизони маънавият маърифат маркази ҳарбий оркестр жамоаси томонидан ҳарбий мусиқалар ижро этилди ҳамда Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази курсантлари томонидан ҳарбий кўргазмали чиқишлар, Жалолиддин Мангуберди ҳақида театрлаштирилган саҳна кўриниши намойиш этилди.