Бизни ўйлантираётган муаммолар ЕРЛАРНИ АҲОЛИГА БЎЛИБ БЕРИШ КЕРАК

- Илгари қишлоғимизда бригада системаси мавжуд бўлиб, ҳамма аҳоли иш билан таъминлан эди, - дейди у вазминлик билан. - Ўша пайтларда давлатга пахта-ғалла ва бош-қа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиш режалари ҳам оширилиб бажариларди. Мустақилликка эришганимиздан сўнг ҳам дастлабки йилларда деҳқон хўжаликлари ташкил этилиб 5-10 гектарлаб ер берилди. Самараси яхши бўлган эди ўшанда. Ҳар бир деҳқон ўз хўжалигида белгиланган давлат режасини ошириб бажарарди. Аҳолининг асосий қисми иш билан таъминланганди. Ҳозирчи? Битта оила 200-300 гектарлаб ерни эгаллаб олиб фермерлик қилаяпти. Давлат режасини ҳам амал-тақал қилиб бажараяпти. Менинг фикримча ерларни аҳолига бериш керак. Ана шундагина юртимизда ишсизлар сони кескин камайган бўларди.
Отахоннинг гапларида жон борга ўхшайди. Бир пайтлар биз оила аъзоларимиз билан 4 гектар майдонда звено системасида иш юритиб, пахтадан юқори ҳосил етиштиргандик. Йил охирига бориб даромадимиз ҳам бир машина оладиган даражага етганди. Демак, ерларни ихчамлаштириб деҳқонларга бериш самара бериши аниқ. Буни республика қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигидаги мутахассислар жиддий ўйлаб кўришлари лозим.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00