"Оқдарё овози" бонг уради

«Оқдарё овози» бонг уради


ЛОЙИШДА  АВТОТУРАРГОҲ  ҚАЧОН

 ҚУРИЛАДИ?

Очиғини айтганда Лойишнинг Амир Темур шоҳ кўчасидаги автотранспорт воситаларининг тирбандлиги ҳақида бир неча йиллардан буён доимий равишда газетамизда танқидий чиқишлар қилинмоқда. Айниқса деҳқон бозори рўпарасидаги аҳвол баттар бўлса бўлдики, яхши томонга ўзгармади. Энг  ачинарлиси, туман тиббиёт бирлашмасининг "Тез ёрдам" бўлимига мурожаат қилувчилар автомашиналари билан келсалар бу ердан ўтишга қийналишади. Сабаби бу жой Иштихон, Янгиқўрғон, Амир Темур йўналишларига ва янги касалхонага олиб борадиган хусусий машиналар билан тирбанд. Айниқса,  якшанба куни аҳвол янада мураккаблашиб, пиёдалар ўтиши ҳам қийинлашади, қўпол қилиб айтганда ит эгасини танимай қолади.  Негадир бу масалага халқ депутатлари туман кенгаши қошидаги транспорт масалалари билан  шуғулланувчи доимий  комиссия қизиқиш билдирмаяпти. Ҳатто  бирорта депутат бу масалани сессияга олиб чиқмаяпти. Депутатларимизнинг фаоллиги шуми? Ахир улар тумандаги  муаммоларни ҳал этиш, халққа енгиллик яратиш учун бош қотиришлари керак эмасми?

Тўғри, ўтган йили айрим йиғилишларда автотураргоҳ қурилиши ҳақида бирмунча  гап-сўзлар бўлиб, қандайдир режалар ҳам айтилганди. Аммо амалда бўлмагандан кейин бундан кимга фойда? Саволимиз аниқ: Лойишда автотураргоҳ қачон қурилади? Мутасаддилар бунга нима дейди? Фақат  муддати кўрсатилган аниқ жавоб бўлсин. Келишдикми?

Кенжа БОТИР.