Ҳар бир мурожаат ортида инсон борлигини унутмайлик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан жорий йилнинг 30 июнь кунига қадар 61 та мурожааатлар кўп келиб тушаётган маҳаллаларда ўрганишлар олиб борилди. Мурожаатларни ҳаққоний ечимини топиши ва камчиликларга йўл қўйилмаслигини назоратини кучайтириш мақсадида 59 та мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилди ва ижобий ечимини топишга эришилди, 41 маротаба қабул қилинган қарорнинг ижроси жойига чиқиб ўрганилди. Давлат идораларида мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини ўрганиш бўйича 13 маротаба ўрганишлар олиб борилди. Аҳоли муаммолари билан ишлаш ҳолатини кучайтириш мақсадида 20 маротаба секторлар фаолияти мониторинг қилинди. Ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлиги бўйича маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда  Халқ депутатлари Оқдарё туман кенгашига 3 маротаба ахборот киритилди. Халқ қабулхонаси иштирокида 41 маротаба семинар ва учрашувлар ўтказилиб, 3 маротаба телевидениеда чиқишлар қилинди. 3 маротаба газеталарда мақолалар чоп этилди ва Халқ   депутатлари Оқдарё туман кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда 29 дан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилиб, уларнинг 20 таси ижобий ечимини топишга эришилди. 
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан тумандаги ташкилот ва корхоналарда мурожаатлар билан ишлашда йўл қўйган хато ва камчиликлари юзасидан жорий йилнинг 6 ойи давомида 25 маротаба туман прокуратурасига тақдимнома киритилиб, киритилган тақдимномалар натижасида  12 нафар масъулларга маъмурий жарима жазоси, 3 нафарига ҳайфсан интизомий жазо чораси, 3 нафарига огоҳлантириш чоралари кўрилган.
Шунингдек, мурожаатлар билан ишлашда камчиликларга йўл қўйган ташкилотларга 21 та таклиф, 22 та кўрсатма хатлари киритилган бўлиб, киритилган таклифлар бўйича 12 нафар масъулларга огоҳлантириш, 3 нафарига ҳайфсан интизомий жазо чораси, 3 нафарига эса лавозимидан озод этиш жазо чоралари кўрилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига                 2024 йил 1 июль кунига қадар Оқдарё туманида истиқомат қилувчи жисмоний ва юридик шахслардан ёзма ва оғзаки равишда 3.567 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 1.312 таси ижобий ечимини топган. 1.274 таси ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал этилган, 23 таси узоқ муддатли назоратга олинган, 525 таси бўйича тушунтириш берилган, 54 таси рад этилган, 12 таси тугатилган ва 338 таси қолдиқда (кўриб чиқиш жараёнида) қолмоқда.
Мурожаатларда асосан, электр энергияси таъминоти, пенсия ва ижтимоий таъминот, ижро иши, алимент ва қарз ундириш, газ таъминоти, ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабарлар, моддий ёрдам ва ҳомийлик, бандлик, даволаш ва тиббий хизмат кўрсатиш, уй-жой билан таъминлаш, йўл инфратузилмаси, меҳнатга ҳақ тўлаш, дафтарлар асосида ижтимоий ҳимоя, тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш ҳамда геодезия ва кадастр, картография билан боғлиқ йўналишлар энг кўп кўтарилган.
Такрорий мурожаатлар кўп келиб тушаётган ташкилот ва корхона раҳбарлари томонидан такрорий мурожаатлар билан ишлаш, уларни олдини олиш масаласида тизимли ишлар йўлга қўйилмаган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида такрорий мурожаатлар сони кескин кўпайган ушбу ташкилот раҳ- барлари томонидан мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳамда такрорий мурожаатларни олдини олиш борасида қандай ишлар амалга оширилганлиги юзасидан ҳисоботларини эшитиш масаласини кўриб чиқиш бўйича Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашига Ахборот киритилди. 
Аҳолини норозичиликларига сабаб асосан такрорий мурожаатлар ҳисобланади.  
Жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 4-сектор штабида ишчи гуруҳ аъзоларини фаолиятини ҳамда ўтказилган сайёр қабуллар ҳолатини ўрганиш бўйича мониторинг олиб борилиб, секторлар штабида фаолияти йўлга қўйилган ишчи гуруҳ аъзоларининг айрим масъул ходимларини иш фаолияти йўқлиги, сектор штабига келмаслик ҳолатлари аниқланди.
Мониторинг ҳолатига кўра, 4-сектор раҳбари томонидан режа бўйича 33 маротаба ўтказилиши лозим бўлган қабуллардан 28 маротаба сайёр қабуллар ўтказилганлиги,                             4 сектор раҳбари томонидан 5 маротаба ўтказилиши лозим бўлган қабулларни ўтказмаганлиги маълум бўлди. Ушбу қабулларда 182 нафар фуқаролардан, 195 та турли масалаларда мурожаатлар келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 149 таси ижобий ҳал этилган, 36 таси ҳуқуқий маълумот ва тушунтириш бериш орқали ҳал этилганлиги маълум бўлди. 
Туман сектор штабида АТБ Агробанк Ло-йиш филиали, АТ Халқ Банки Лойиш филиали ҳамда туман Маданият бўлими ходимлари тўлиқ фаолият олиб бормаётганлиги аниқланди. 
Тумандаги 4 та сектор раҳбарларига ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш ва уларнинг мурожаат қилишига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва таклифлар киритилган бўлиб, ушбу таклиф ва кўрсатмаларга асосан 4 та сектор раҳбарлари томонидан аҳоли муаммоларини жойи-да бартараф этиш бўйича зарурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, аҳоли муаммолари ижобий ҳал этиб келинмоқда.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Оқдарё тумани бўйича 2024 йил баҳор мавсумида 612.400 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда юқоридаги тақсимланган режага асосан 600 мингдан ортиқ дарахт кўчатлари экилишига эришилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан "Яшил макон" доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилган.
Хусусан, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда МФЙ раислари билан ҳамкорликда "Яшил макон" доирасида кўчат экиш ишларида Халқ қабулхонаси мудири ҳам фаол иштирок этиб, ҳар бир ҳудудга борганда 10-20 донадан кўчат экиб, жами 550 дона кўчат экган. Халқ қабулхонаси биноси ҳовлисининг бўш турган ер майдонига 10 дона манзарали дарахт кўчати ҳам экилган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан аҳоли мурожаатларидан ташқари қуйидаги ишлар ҳам амалга ошириб келинмоқда.
Халқ қабулхонаси мудири томонидан бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сонли Фармонида ҳамда 2023 йил                          21 декабрдаги ПҚ-402-сонли Қарорида кўрсатиб ўтилган вазифалар ижроси юзасидан тумандаги 35 та маҳалла фуқаролар йиғини еттилиги ва сектор раҳбарлари билан жойида учрашиб, фармон ва қарорда белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан ўқув семинарлар ўтказилиб, уларга ўзига юклатилган вазифаларини виждонан ва тўғри бажарилиши ўргатилиб борилмоқда.
Шунингдек, Халқ қабулхонаси мудири томонидан "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" мезонларини жорий этиш юзасидан тумандаги Авазали маҳалла фуқаролар йиғини танлаб олиниб, ушбу МФЙдаги ариқ-зовурларни тозалаш, қаб-ристонлар ва кўчаларни ҳамда аҳоли хонадонлари атрофини ободонлаштириш ишлари амалга ошириб келинмоқда. Ҳудуддаги хонадонларнинг томорқасидан самарали фойдаланишини ташкил этиш борасида хонадонма-хонадон юриб экин экиш ишларида кўмаклашиб, тегишли тавсия ва кўрсатмалар бериб келинмоқда.              
Халқ қабулхонаси томонидан ҳоким ёрдамчилари фаолияти ҳам мунтазам равишда мониторинг қилиниб келинмоқда.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали жорий йилнинг 29 июнь ҳолатига 45 нафар фуқаролар томонидан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 17 таси ижобий ҳал этилган бўлса, қолган 20 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ҳуқуқий маълумот ва тушунтириш бериш орқали ёпилган. 
Ижобий ечимини топиш даражаси пастлиги, мурожаатлар билан ишаш ҳолати самарали йўлга қўйилмаганлиги натижасида, келиб тушган мурожаатларнинг 15 таси ёки 33 фоиз фуқаролар такрорий равишда мурожаат қилишган.    
Бундан кўриниб турибдики, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази масъуллари ҳамда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари мурожаатлар билан ишлаш бўйича тизимли ишларни йўлга қўймаганлиги натижасида фуқароларнинг мурожаатлари ва такрорийлиги ортиб бориб, мурожаатларни қаноатлантириш даражаси кўрсаткичи жуда паст бўлиб қолмоқда. 
Бундан ташқари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази томонидан мурожаатлар муддати асоссиз равишда бузилишига йўл қўйиш ҳолатлари ҳам мавжуд.
Жумладан, Оқдарё туман Галаравот маҳалласида яшовчи 25.07.1960 йилда туғилган фуқаро Мирзашаев Абдусамат Шарофовичнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига Веб-сайт орқали йўллаган 3528-s/24 сонли мурожаатининг муддати асоссиз равишда 60 кундан ортиқ муддатга;
Оқдарё туман Янгиобод маҳалласида яшовчи 17.02.1962 йилда туғилган фуқаро Қодиров Шокир Эргашовичнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефони орқали йўллаган 76514/24 сонли мурожаати;
Оқдарё туман Мустақиллик маҳалласида яшовчи 14.11.1997 йилда туғилган фуқаро Номозов Дониёр Ўктам ўғлининг Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефони орқали йўллаган 356276/24 сонли мурожаати;
Оқдарё туман Ойтамғали маҳалласида яшовчи 05.01.1982 йилда туғилган фуқаро Худойқулов Бахтиёр Умаровичнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефони орқали йўллаган 102917/24 сонли мурожаати;
Оқдарё туман Зарафшон маҳалласида яшовчи 15.12.1985 йилда туғилган фуқаро Орипова Гулором Шуҳратовнанинг Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефони орқали йўллаган 304571/24 сонли мурожаати;
Оқдарё туман Янгиобод маҳалласида яшовчи 28.02.1985 йилда туғилган фуқаро Ўринбоев Умиднинг Ўзбекистон Республикаси Президентига Халқ қабулхонаси почтаси орқали йўллаган 1606-хqp/24 сонли мурожаати;
Оқдарё туман Янгиобод маҳалласида яшовчи 16.12.1996 йилда туғилган фуқаро Қудратов Шаҳзод Шамсиддин ўғлининг Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефони орқали йўллаган 58541-s/24 сонли мурожаати;
Шунингдек, Мустақиллик МФЙда яшовчи 11.12.1979 йилда туғилган Холмонов Темур Муродовичнинг 99865/24 сонли ҳамда Гўзалкент маҳалласида яшовчи 29.12.1985 йилда туғилган Бутаев Абдужалол Абдусаломовичнинг 33389/24 сонли мурожаатларини ҳам белгиланган муддатда ёпмасдан, муддатларини бузилишига сабаб бўлган.
Юқорида номлари келтирилган маҳаллалар ҳоким ёрдамчилари томонидан нима сабабдан айнан ушбу маҳаллаларда мурожаатлар сони бошқа маҳаллаларга нисбатан кўпайиб бораётганлиги, мурожаатларни ўрганишда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги ва мурожаатларни ўрганишда ўз маҳаллаларида қандай ишлар амалга оширилаётганлиги юзасидан ҳисоботларини эшитиш ва масъулиятини ошириш мақсадида Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашига Ахборот киритилди.
Ўзбекистонн Республикаси Президентининг Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Оқдарё туманидаги Оғир тоифада турган ёшлар билан алоҳида ишлаш мақсадида Пахтаобод маҳалласида яшовчи 26 нафар ёшлар билан "Раҳбар ва ёшлар" учрашувлари ўтказилиб, ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича бир қатор тизимли ишлар амалга оширилди ва ёшларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан маҳаллалар кесимида ижтимоий аҳволи оғир, даволанишга муҳтож фуқаролар ўрганиб чиқилиб, жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлган фуқаролар рўйхати шакллантирилди. Жарроҳлик амалиётига муҳтож фуқаролар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонасига тақдим этилган.
"Инсон" ижтимоий хизматлар агентлиги билан ҳамкорликда ижтимоий аҳволи оғир бўлган ногиронлиги бор бўлган фуқаролар аҳволи ўрганилиб, эҳтиёжига кўра протез-ортопедия маҳсулотлари, ногиронлик аравачалари билан таъминланиб келинмоқда.
Жумладан, Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Суғончи МФЙда яшовчи Ҳамраева Махсуда Исроиловнанинг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонасига "Қўшниси Очилов Раҳмат томонидан яшаш хонадонига бориладиган ички йўл ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилиш қилиб ёпиб қўйилганлигини, натижада шу кўчада яшовчи аҳоли хонадонларига кириш-чиқишда муаммолар юзасга келаётганлигини, шу масалада 1 йилдан буён сарсон бўлиб келаётганлиги" масаласидаги  39686-xq/24-сонли мурожаати Халқ қабулхонаси аралашуви билан 3 кун муддат ичида ижобий ҳал этилиб, ноқонуний қурилган қурилишлар бузилиб, кўчалар ўз ҳолатига келтирилди. Фуқаронинг         1 йиллик ҳал бўлмаган мурожаати 3 кунда    хал бўлганлиги учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
Оқдарё тумани, Мустақиллик МФЙда яшовчи фуқаро Худойбердиева Салиманинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонасига 1974 йилда туғилган, болаликдан биринчи гуруҳ ногирони бўлган фарзандига кўп йиллардан буён ногиронлар аравачаси олиб беришда сарсон бўлиб, ололмасдан келаётганлигини таъкидлаб, шу масалада амалий ёрдам сўраб йўллаган 39677-xq/24-сонли мурожаати, Халқ қабулхонаси аралашуви билан 15 кун муддатда ижобий ҳал этилиб, фарзанди ногиронлар аравачаси билан таъминланди.
Халқ қабулхонаси мудирини уйма-уй юриш ва аҳоли муаммоларини ўрганиш жараёнида Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Суғончи маҳалласи Қорахитой қишлоғида яшовчи Қўчқоров Қилич ва бошқаларнинг (жами 10 киши) Суғончи маҳалласи ҳудудидаги Ўрадин ва Қорахитой қишлоқларининг таъмирталаб 20 дона сим ёғочларини янги бетон столбаларга алмаштириш масаласидаги мурожаати, тегишли масъулларни жалб қилган холда ижобий ҳал этилиб, Суғончи маҳалласининг Ўрадин ва Қорахитой қишлоқларига 20 дона бетон столбалар олиб берилди.
Шунингдек, туманда истиқомат қилувчи ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролардан 7 нафари, яъни Янгиқўрғон МФЙда яшовчи Қулматов Малик, З.М.Бобур МФЙда яшовчи Салиев Баҳодир, Лойиш МФЙда яшовчи Толлибоева Озода, Оқдарё МФЙда яшовчи Ходжаев Фурқатжон, А.Темур МФЙда яшовчи Шерматов Муҳаммаджон, Турон МФЙда яшовчи Мамадаминов Мансур ҳамда Мустақиллик МФЙда яшовчи Кўбаев Тўлқинбойлар Халқ қабулхонаси ташаббуси билан Электр юритмали кресло-аравача (универсал) билан таъминланди. 
Бундан ташқари, Зарафшон МФЙда яшовчи Қиличов Баҳодир, Гўзалкент МФЙда яшовчи Мўминов Бахтиёр, Турон МФЙда яшовчи Баҳронов Тўлқин ҳамда Истиқлол МФЙда яшовчи Н.Нормуродовлар сайр қилишга мўлжалланган катталар учун ўриндиқли аравачалар билан таъминланди.  
Олчинтепа МФЙда яшовчи Жумаев Баҳодир, Пичоқчи МФЙда яшовчи Амиров Фур-қат, Авазали МФЙда яшовчи Бобоқулова Дилрабо, Зарафшон МФЙда яшовчи Ҳусанова Зебо, Узунқишлоқ МФЙда яшовчи Сулаймонова Наргиза, З.М.Бобур МФЙда яшовчи Эшматова Гўзал ҳамда Кумушкент МФЙда яшовчи Э.Бойназаровларга кўнгилли  ҳомийларни жалб қилган холда 3 миллион сўмдан моддий ёрдам тариқасида пул маблағлари берилди.
Т. Муртазаев, 
Ўзбекистон Республикаси
 Президентининг Оқдарё туманидаги
                  Халқ қабулхонаси мудири.