КЕЛИШМОВЧИЛИК ОҚИБАТИДА СОДИР ЭТИЛГАН ЖИНОЯТ сабаблари ўрганилди
Жорий йилнинг 9 август куни Пичоқчи маҳалласида яшовчи фуқаро И.Ш ва Лойиш шаҳарчасида яшовчи фуқаро И.З лар Самарқанд шаҳридаги "Феникс" номли ошхонада кабоб ва спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, буюртмани ҳисоб-китоб қилиш жараёнида ўртада келиб чиққан келишмовчилик оқибатида фуқаро И.З фуқаро И.Ш га тан жароҳати етказган. Олган тан жароҳатлари оқибатида фуқаро И.Ш воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Юз берган ҳолат бўйича Oқдарё туман маданият бўлимида туман ҳокими Н.Сулаймонов, туман ИИБ бошлиғи Б.Ибрагимов, туман прокурори Д.Кўбаев, тегишли мутасаддилар ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Туман ИИБ бошлиғи Б.Ибрагимов томонидан содир этилган нохуш ҳолат сабаблари ва унинг оқибатлари жамоатчиликка атрофлича етказилди.
Туман ҳокими Н.Сулаймонов ушбу жиноятнинг олдини олиш мумкинлиги, бунга омил ва сабаб бўлган ҳолатларга алоҳида тўхталиб, жойларда профилактик чора-тадбирлар, ташкилотларда ходимлар билан тушунтириш ишлари етарли даражада олиб борилмаганини биргина шу жиноят мисолида келтириб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда кенг жамоатчилик вакилларини ҳамкорликка чақирди.
Муҳокама йиғилиши якунида хатолар такрорланиши учун эмас, балки хулоса чиқариш учун эканлиги яна бир бор тушунтирилди. Тумандаги вазияти оғир маҳаллаларда жиноятни жиловлаш юзасидан алоҳида чоралар кўриш ва ҳозирги давр талабидан келиб чиққан ҳолда масъул ходимларга ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда профилактик тадбирларни кучайтириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

суд ва ҳаёт
- 26 фев, 16:58

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00