ТЎҚЛИККА ШЎХЛИК КЕЛТИРАР КУЛФАТ

РСТЭИАМ Самар-қанд филиалининг 2022 йил 07 февраль кунидаги хулосасига кўра Ш.Турдиевга нисбатан оғир тан жароҳатлари етказилган.
Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи Темур Бердиев ўзининг кўрсатмасида, ўзининг айбига тўлиқ иқрорлик билдирди. У фуқаро Шуҳратжон Турдиев унинг яқин қариндоши эканлигини, ёшлигидан бирга катта бўлганлигини, ёши тенг бўлганлиги сабабли доимо дўстлардек муносабатда бўлиб келганлигини, оилавий борди-келди муносабатлари ҳам бўлганлигини айтди. Унинг айтишича, муқаддам улар ўртасида келишмовчиликлар ҳам бўлмаган...
Ҳаммаси икки қариндошнинг "Шодиёна" тўйхонасидаги меҳмондорчилигидан бошланди. Улар тўйхонада меҳмон сифатида бирга ўтириб, 100-150 грамм миқдорида спиртли ичимлик ароқ истеъмол қилишгандан сўнг дўстлари билан биргаликда рақсга туша бошлашади. Шу орада Темур кутилмаганда Шуҳратнинг олдидан ўтиб кетаётиб оёғини босиб ўтади. Унга жавобан имо-ишоралар билан нима сабабдан бундай қилганлигини сўрайди. Аммо ўзаро жанжал бўлмайди. Лекин, шу орада яна ўйин давом этиб турган вақтида Темур кимнидир итариб юборади, у киши келиб Шуҳратга урилади. Улар ушбу ҳолатга чидай олмасдан бир-бирига ёпишиб, айтишиб кетишади. Шу ерда бўлган бошқа дўстлари уларни ажратиб олишади.
Лекин худди шу куни кечки соат 21:00 лар чамасида Шуҳрат бўлган воқеаларга аниқлик киритиш мақсадида Темурларнинг уйига боради ва амакиси билан гаплашмоқчи бўлади. Уни Темур кутиб олади. Шуҳрат Темурга тўйхонада бўлиб ўтган воқеаларга нима сабаб бўлганлигини аниқлаш учун келганлигини айтганда Темур ҳовлининг бурчагига чопиб кетади ва қўлида ёғоч таёқ кўтариб келади. Кутилмаганда Темур қўлидаги таёқ билан Шуҳратнинг ўнг кўзига зарб билан уради. Қаттиқ оғриқдан эсанкираб қолган Шуҳрат ўз жонини қутқариш учун югуриб кета туриб, қалқиб ерга йиқилади. Орқасидан уни ножўя сўзлар билан сўкиб ҳақоратлаб чопиб келаётган Темур эндиликда унинг юз кўзлари аралаш тош билан ура бошлайди. Юз-кўзлари, қўллари қонга беланган Шуҳрат Темурнинг қўлида пичоқ ҳам борлигини кўриб қолади. Шу вақти кўчада бўлган бир неча ҳамқишлоқлари югуриб келиб Темурни қўлидаги пичоқ ва таёқни олиб қўйишади, Шуҳратни ўрнидан турғазиб олиб кетишади...
Судланувчи Темур Бердиевга Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 2-қисмининг "л" банди билан, Ўзбекистон Республикаси ЖК 57-моддасини қўллаб, 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
И.ДОНИЁРОВ,
жиноят ишлари бўйича
туман судининг раиси.
Мавзуга оид:

Инсон ва қонун
- 26 апр, 10:30

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

суд ва ҳаёт
- 26 фев, 16:58