СУВ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси дастури асосида 2021-2023 йилларга мўлжаллан 3 йиллик дастур ишлаб чиқилган бўлиб, туманда жами 4 дона ирригация ва мелиорация объектлари реконструкция дастурига киритилган. Шундан, 2 дона каналларни бетонлаштириш ва 1 дона гидротехник иншоотларини автоматлаштириш ҳамда 1 дона мелиорация объектлари бўйича 2020 йил давлат дастури асосида Даҳбед ММТП ҳудудидаги хўжалик ички "Қият" коллекторини 2.3 км қисмини очиқ коллекторни ёпиқ коллекторга айлантириш бўйича 1.300 (бир млрд уч юз минг) сўмлик меллиорация объектида ишлар бажарилди. 2022 йилда туманлараро Даҳбед ММТП ҳудудидаги "Шахоб" каналини ПК 72+20 да реконструкция давлат дастури асосида сув тақсимлаш гидротехник иншоотини 478.4 (тўрт юз етмиш саккиз миллион тўрт юз минг) сўмлик маблағлар ҳисобидан автоматлаштириш ишлари бажарилмоқда.
2023 йил хўжаликлараро Кумушкент ММТП ҳудудидаги "Қият" каналини 2.0 км қисмини реконструкция давлат дастури асосида 2015.7 (икки млрд ўн беш миллион етти юз минг) сўмлик ҳамда Р.Ҳамраев ММТП ҳудудидаги "Янги-Чоржуй" каналини 3.2 км қисмини реконструкция давлат дастури асосида 1375.6 (бир млрд уч юз етмиш беш миллион олти юз минг) сўмлик ирригация объектларини бетонлаштириш дастурга киритилган. 2023 йилда Зарафшон ММТП ҳудудидаги Мелиорация объекти хўжаликлараро "Минишкор" коллекторини 8.0 км қисмини реконструкция давлат дастури асосида 1.200 (бир млрд икки юз минг) сўмлик ишларни бажарилиши дастурга киритилган.
Давлат хусусий шериклик механизимини жорий этиш борасида туманда 73.1 км хўжалик ички мелиорация объ- ектлари ва 843.1 км хўжалик ички ирригация объектларини ҳамда 3 дона суғориш қудуқларини кластер ва фермер хўжаликларига берилиши бўйича таклифлар берилган.
Туманда 2021 йил сув хўжалиги объектларида фермер хўжаликлари ва кластрларга етказиб берилаётган сув ҳисобини юритиш мақсадида 13 дона 2022 йилда 11 дона "Ақлли сув" ахборот тизимини юритилиши ҳамда ушбу тизимни Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизими билан интеграция қилиниши таъминланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги ПҚ-4919-сонли "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини ижросини таъминланиши ҳамда сувдан оқилона фойдаланиш ва сув танқислиги олдини олиш мақсадида Оқдарё туманида 2021 йилда 453 гектар майдонга томчилатиб суғориш тизими жорий этилган бўлиб, шундан 400 гектар пахта майдони ва 53 гектар боғдорчилик йўналиши бўйича томчилатиб суғориш тизими жорий этилган. Сув хўжалиги вазирлиги томонидан 17 та фермер хўжаликларига 2021 йилда 2963.2 (икки млрд тўққиз юз олтмиш уч минг икки юз минг) сўм субсидия маблағлари ажратиб берилди. 2022 йилда 1400 гектар майдонга томчилатиб суғориш технологияси жорий этилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 326 гектар пахта майдонларига, 115 гектар бошқа экин майдонларига сув тежовчи техноло- гиялар жорий этилди.
2023 йилда 1600 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш режалаштирилган бўлиб, шундан 1400 гектар пахта майдони ва 200 гектар боғ майдонларида жорий этилиши режалаштирилган.
2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалигининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тумандаги тупроқ ўзанли 35.9 км каналларни босқичма-босқич бетонлаштири ишлари ҳамда 2020-2030 йилларда Чет эл инвеститция ва бюджет маблағлари ҳисобидан 14 дона гидротехник иншоотларни автоматлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
С.МАМАРИЗАЕВ,
туман ирригация бўлими
бошлиғи.
Мавзуга оид:

ОҚДАРЁ ЮКСАЛИШ ЙЎЛИДА
- 30 сен, 11:30

Тадбиркорлар хизматида
- 05 фев, 11:30

Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22

махсус-тактик машғулотлар
- 11 дек, 15:36

Қарорлар
- 23 ноя, 15:07