Хотин-қизлар учун муҳим имтиёзлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9-июндаги 322-сон қарори билан "Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим мутахассислигига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида"ги низомга асосан мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари (жами 500та квота) доирасида тўлов контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.
Бунда ўқишга қабул қилиш Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тавсияномаси асосида амалга оширилади.
Тавсиянома олувчи талабгор ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга, тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги, ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши лозим. Тавсиянома берилган кундан бошлаб 3 йил давомида фақат бир марта ОТМга қабул учун амал қилади. Хотин-қизларга тавсиянома берилганлиги уни ўқишга кирганлигини англатмайди. Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун танловлар умумий тартибда давлат ОТМнинг бакалавириятга ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий имтиҳон) доирасида ўтказилади.
Манзура САЙДУЛЛАЕВА,
туман ФҲДЁ бўлими мудираси.