ОИЛАДА ОТА-ОНА ВА БОЛАЛАР ҲУҚУҚЛАРИ

Бола ўз ота-онаси томонидан тарбияланиши, ўз манфаатлари таъминланиши, ҳар томонлама камол топиши, инсоний қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқларига эга. Боланинг ота-онаси бўлмаганда ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда ёки ота- она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолатларда унинг оилада тарбияланиш ҳуқуқи васийлик ва ҳомийлик органи (ҳозирда болаларни ҳимоя қилиш бўлими) томонидан таъминланади.
Ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Ота-оналик ҳуқуқлари болалар ўн саккиз ёшга тўлганларида (яъни вояга етганда) шунингдек қонун билан белгиланган бошқа ҳолларда тугайди. Ота-она болаларини тарбиялашлари шарт, уларнинг келажаги, камоли учун жавобгар ҳисобланади. Ота-она болаларини соғлиғи, руҳий, жисмоний, маънавий ва аҳлоқий аҳволи ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбур ҳисобланади. Ота-она қонун олдида фарзандларини таълим олишини таъминла-ши шарт қилиб белгиланган бўлиб, болалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш уларнинг ота-онасининг зиммасидадир.
Райҳона УСМОНОВА,
туман ФҲДЁ бўлими инспектори.
Мавзуга оид:

ОИЛА МУСТАҲКАМ ҚЎРҒОН ЭКАНЛИГИНИ УНУТМАНГ
- 28 апр, 13:36

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Ижтимоий ҳаёт
- 27 ноя, 13:46