Жиноятнинг катта-кичиги бўлмайди

Судланувчи Абдиев Маъмуржон 2021 йил 20 декабрь куни соат 15:00 лар чамасида жамоат жойи ҳисобланган, тумандаги "Примкент" қишлоғида яшовчи Қаршиев Тўлқинга тегишли бўлган савдо дўконини олдида, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатда, дўкон эгаси Қаршиев Тўлқинни ҳеч бир сабабсиз ҳақоратлайди. Шунингдек, у тош билан қуролланиб, Тўлқин Қаршиевни қария эканлигини билган ҳолда, уни хўрлаб, қўлидаги тош ҳамда қўллари билан унинг бошига ва дуч келган жойларига бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳати етказиб, безорилик жиноятини содир қилган.
Суд ҳукми билан судлаланувчи Абдиев Маъмуржон, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг "в, д" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Р.РАҲМОНОВ,
  туман прокурорининг ёрдамчиси, 2-даражали юрист.
Мавзуга оид: