Ижтимоий ҳаёт

МОДДИЙ ЁРДАМ ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚА БЕРИШ ТАРТИБИ ЎЗГАРДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 
4 августдаги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича  қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги П Қ-4797-сонли  қарорига кўра, 2020 йил 1 сентябридан бошлаб ижтимоий нафақаларни тайинлаш 
тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш тартиб таомиллари босқичма-босқич 
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими воситасида амалга оширилмоқда. Аслида бу тизим Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги “Аҳолини ижтимоий муҳофаза  қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни  қўллаган ҳолда такомиллаш-тириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарорига кўра, шу пайтгача Сирдарё вилоятида синаб кўрилган эди. Шу боис “Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига 
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали
 ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” вақтинчалик низом тасдиқланганди (унга 2020 йил 15 майда Вазирлар Маҳкамасининг 286-сонли  қарори билан ўзгартириш киритилган).
Мазкур низомнинг 13 бандида бола парваришлаш бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш учун Пенсия  
жамғармаси бўлими бошлиғи номига ёзилган (махсус шакл бўйича) ариза мурожаат  қилувчининг яшаш  жойидаги 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилиши белгиланган.
Аризага  қуйидагилар илова  қилиниши керак:
-   Ариза берувчи оила аъзоларининг паспорт нусхалари, чет эл фуқаролиги ёки фуқаролиги бўлмаган шахслигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (доимий ёки вақтинчалик пропискадан ўтганлиги  қайд этилган бети билан) ва никоҳ тўғрисидаги, бола туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар нусхаси;
-   Болалар васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ёки ҳомийлик органининг  қароридан кўчирма илова  қилинади;
-    Вақтинчалик низомга 2(а)-иловага мувофиқ шакл бўйича болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун оиланинг мурожаат  қилган ойдан олдинги охирги уч ой учун бошқа даромадлари тўғрисида маълумот;
-    Вақтинчалик низомга 2(б)-иловага мувофиқ шакл бўйича тижорат банкларида ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги банк ҳисоб варақларидаги  қолдиқлар ва ариза берилган ойдан олдинги 6 ой мобайнида номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни
тақдим этиш тўғрисида ариза тақдим этилган санада бирга яшовчи 18 ва ундан катта ёшдаги барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.
Ариза берувчи томонидан ушбу бандда келтирилган барча ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилганлиги 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан текширилади. Ушбу бандда келтирилган ҳужжатлар 
тақдим этилмаган ҳолларда ариза кўриб чиқилмайди.
Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва бола парвариши бўйича нафақани тайинлаш бўйича аризалар  қанча муддатда кўриб чиқилади,  қарор  қабул  қилиш тартиби  қандай? Бу ҳақда тўхталадиган бўлсак, юқорида келтирилган  қарор билан тасдиқланган низомнинг 14-бандида болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун аризалар 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига оила ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни хоҳлаган ойдан олдинги ойнинг 15-кунидан кечикмай, бироқ ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тўлаш муддати тугайдиган ойдан кейин (бола 2 ёшга тўлганга  қадар уни парвариш  қилиш бўйича нафақа бундан мустасно) тақдим этади.
Фу қароларнинг ўзини ўзи бош қариш органи томонидан аризада кўрсатилган ариза берувчи ва унинг оила аъзолари таркиби, уларнинг иқтисодий ҳолати, оиланинг томорқа ер ва деҳқон хўжаликларининг майдони ва аризада кўрсатилган манзил бўйича ариза беруви ва унинг оила аъзолари яшаётганлигини текширади, аризада кўрсатилган маълумотлар ишончлилиги фу қароларнинг ўзини ўзи бош қариш органи томонидан ушбу вақтинчалик низомга (3-иловага) мувофиқ шакл бўйича тасдиқланади.
Фу қароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳар уч иш кунида камида бир маротаба, бироқ ариза берилган ойнинг 18-кунидан кечиктирмай ушбу вақтинчалик низомнинг
13-бандида кўрсатилган ариза ва тақдим этилган 
ҳужжатларни ҳамда оиланинг таркиби ва иқтисодий аҳволи тўғрисидаги маълумотларни тегишли Пенсия  
жамғармаси бўлимига тақдим этади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан Пенсия  жамғармаси бўлимига аризалар ушбу 
вақтинчалик низомга (4-иловага) мувофиқ шакл бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига (маҳаллага) нафақа ва моддий ёрдам тайинлашни сўраб мурожаат этилган аризалар рўйхатига асосан тақдим этилади.
Низомнинг 16-бандига мувофиқ нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида  қабул  қилинган аризалар Пенсия  жамғармаси бўлимининг масъул ходими томонидан ариза берилган ойнинг 25-кунидан кечиктирилмай “Итимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилади.
Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик  жами даромаднинг ҳисоб-китоби ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-кунигача “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими томонидан автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.
Низомнинг 18-бандида ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими томонидан автоматлаштирилган тарзда амалга оширилиши кўрсатилган бўлиб, нафақалар тайинланиши тўғрисидаги  қарор  қабул  қилинишида Пенсия  жамғармаси ходимлари (инсон омили) умуман  қатнашмайди.
Бола икки ёшга тўлгунга  қадар уни парваришлаш 
нафақаси ва моддий ёрдам нафақаси тайинлашда 
ҳужжатларни  қабул  қилиш тартибига тўхталадиган бўлсак, Низомнинг 3-боб, 12-бандига асосан нафа қа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинчалик пропискаси бўйича яшаш  жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади. Аризалар фу қароларнинг ўзини ўзи бош қариш органи томонидан махсус рўйхатга олиш дафтарига  қайд этилади. Бунда ариза тушган сана, ариза берувчининг исми, фамилияси, отасининг исми ва яшаш манзили кўрсатилади.
Вақтинчалик низомда белгиланган барча зарур 
ҳужжатлар билан биргаликда ариза тақдим этилган кун ариза рўйхатга олинган кун деб ҳисобланади.
Шу ўринда айтиб ўтмоқчимиз, ижтимоий нафақалар тайинланиши бўйича аризалар (ҳужжатлар) фақат ўзини ўзи бошқариш органлари орқали  қабул  қилиниб, Пенсия  жамғармасига тақдим этилади. Шу сабабли 
фуқароларнинг Пенсия  жамғармасига келишлари шарт эмас ва ҳужжат тақдим этишлари ҳам мумкин эмас.
Тайинланган ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пуллари  қандай ва  қаердан тўланиши бўйича маълумот берадиган бўлсак, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам, шунингдек, компенсация АТ “Халқ банки”нинг туман (шаҳар) филиаллари орқали нақд пул шаклида ёки фуқаронинг хоҳишига кўра пул
маблағларини нақд пулсиз ўтказиш йўли билан 
фуқароларнинг банк ҳисобварақлари (пластик карталари) орқали тўланади.
Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича
нафақа ёки моддий ёрдам ва компенсация тўлови тўлов ойининг 4-кунидан 27-кунига  қадар амалга оширилади.
Қандай ҳолларда нафақа тайинланиши рад этилади?
Вақтинчалик Низомнинг 4-боб 19-бандига асосан  қуйидаги ҳолларда тегишли ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади:
а) ариза берувчининг доимий ёки вақтинчалик пропискаси йўқлиги;
б) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик  жами даромадининг ушбу 
вақтинчалик низомнинг 7 бандида белгиланган мезонлардан кўплиги;
в) идоралараро электрон ахборот тизими орқали кадастр ахборот тизимида ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида  жами биттадан ортиқ кўчмас мулк мавжудлиги;
г) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида:
- ишлаб чиқарилганига муддати 10 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари 
мавжудлиги;
-  жами икки ва ундан ортиқ техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжудлиги;
д) даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги 6 ой мобайнида меҳнат органларига мурожаат  қилмаган ва ҳисобда турмаган ёки ҳақи тўланадиган  жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжудлиги.
Ушбу бандда кўрсатилган меъзонлар асосида тегишли нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилганда, ариза берувчига “Ягона реестр” АТ орқали рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон билдиришнома (аризада кўрсатилган электрон манзилга ёки СМС маълумот ор қали мобил телефон рақамига) юборилади.   
Шоҳруҳ ФАЙЗУЛЛАЕВ