ЮТУҚЛАР САЛМОҚЛИ, РЕЖАЛАР УЛКАН
ижтимоий ривожлантириш, маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари
Якунланган йилимиз "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да Оқдарё туманида ёшларни қўллаб-қувватлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилди.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 250-сонли қарорига асосан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгаши ташкил этилган.
"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасида йил бошида 373.209 млн. сўм маблағ бўлиб, ундан ташқари туман бюджети ҳисобидан 1-чоракда 350. млн. сўм (бюджетнинг 12.5%), ундирувларга оид ижро ҳужжатлари бўйича маблағлардан ажратмалар 105.8 млн. сўм. Жами 455.8 млн. сўм.
2-чоракда 164.0 млн. сўм (бюджетнинг 9.3%), ундирувларга оид ижро ҳужжатлари бўйича маблағлардан ажратмалар 153.3 млн. сўм. Жами 317.5 млн. сўм.
3-чоракда 105.9 млн. сўм (бюджетнинг 0.0%), ундирувларга оид ижро ҳужжатлари бўйича маблағлардан ажратмалар 105.9 млн. сўм. Жами 105.9 млн. сўм.
4-чоракда 84.9 млн. сўм (бюджетнинг 0.0%), ундирувларга оид ижро ҳужжатлари бўйича маблағлардан ажратмалар 84.9 млн. сўм. Жами 84.9 млн.сўм. Жами 1 млрд. 337.1 млн. сўм маблағлар шакллантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 250-сонли қарорида белгиланган тартибда Ёшлар жамғармасидан ёрдам сўраб 872 нафар ёшларга 1 млрд. 281 млн. 900 минг сўм маблағлар сарфланиб иқтисодий-ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди. "Ёшлар жамғармаси"да қолдиқ маблағлар 91.1 млн. сўм ташкил этмоқда.
Бугунги кунда туманда 18-30 ёш 29858 нафарни ташкил этиб "Ёшлар дафтари"га жами 3 405 нафар (11.40%) ёшлар киритилган бўлиб, уларнинг 3 380 нафари (99,3%) дафтардан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 250-сонли қарорида белгиланган тартибда Ёшлар жамғармасидан ёрдам сўраб 872 нафар ёшларга 1 млрд. 281 млн. 900 минг сўм маблағлар сарфланиб иқтисодий-ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.
Жумладан:
- бир марталик моддий ёрдам 104 нафар ёшларга 101.92 млн. сўм;
- касб-ҳунарга (ҳайдовчилик) ўқитиш учун 90 нафар ёшларга 105.0 млн. сўм;
- уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун 78 нафар ёшларга 67.257 млн. сўм;
- асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари учун 532 нафар ёшларга 629.8 млн. сўм;
- 67 нафар ёшларнинг ўқиши учун тўлов-контракти тўлаб берилди (208. млн. сўм)
- 1 нафар тиббий ёрдам учун 2.5 млн. сўм;
- 2 нафар уй (турар жой) учун ижара хақини тўлаб бериш учун 4.48 млн. сўм;
- 38 нафар Сафарбарлик чақирув резерви тўлов бадали учун 199.63 млн. сўм;
- 3 нафар ёшлар жами 9.1 млн. сўмлик компьютер жамланмаси билан таъминланди.
- бешта муҳим ташаббус тадбирларини молиялаштириш учун 100 та тадбирларга 76.71 минг сўм;
"Ёшлар дафтари"га киритилган 367 нафари доимий ишга жойлаштирилди;
- 1792 нафар ёшларга 531 га ер ажратилди;
- 157 нафар касб-ҳунарга ўқитилди;
- 610 нафари Тадбиркорлик сабоқларига ўқитилиб, уларга сертификат берилди;
- 786 нафарига 17 892.7 млрд. сўм кредит ажратилди.
Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 ташаббус доирасида қуйидагича йўналишларга инвентар, жиҳозлар ва жамланмалар ажратилди.
Жумладан, маданият ва санъат инвентар ва жиҳозлари учун 55 та - 81 млн. сўм;
- спорт инвентар ва жиҳозлар учун 968 та 421 млн. сўм;
- компьютер жамланмалари учун 1 та 3.2 млн. сўм;
- бадиий китоблар учун 14.141 та - 163.8 млн. сўм. Жами 579 млн. сўм маблағлар ажратилиб натижада маданият ва санъат йўналишида 37 та тўгаракларга 528 нафар ёшлар, спорт йўналишида 30 та тўгаракларга 490 нафар ёшлар, IT йўналишида 18 та тўгаракларга 213 нафар ёшлар, китобхонлик йўналишида 17 та тўгаракларга 275 нафар, жами 102 та тўгараклар ташкил этилиб, 1506 нафар ёшлар қамраб олинди.
Соғлиқни сақлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида ҳам туманда бир қатор амалий ишлар қилинди. Туман аҳолисига 12 та амбулатория поликлиника муассасалари хизмат кўрсатади.
Жумладан, 6 та оилавий шифокорлик пунктлари, 4 та оилавий поликлиникалар, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 1 та 295 ўринли туман тиббиёт бирлашмаси (1 та марказий шифохона таркибидаги тез тиббий ёрдам бўлими);
Туманда 2021 йил 2 чорагида Тўртайғир Оилавий поликлиникаси ташкил этилди ва фойдаланишга топширилди. Шунингдек, 3 чоракда 3 та Оилавий поликлиникалар замонавий ультра товуш текшируви аппаратлари билан таъминланди.
Жорий йилда электрон поликлиника хизматини тўлиқ йўлга қўйиш мақсадида ҳурматли Президентимиз томонидан ИТ-Оператор ҳамшира штати берилди ва тумандаги 11 та бирламчи тизим муассасаларига малакали кадрлар жойлаштирилди.
Туман тиббиёт бирлашмасидаги ҚВП ва ОПлар, жорий йил 1 чорагида оилавий шифокор пунктларига айлантирилди, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини янада такомиллаштириш мақсадида бугунги кунга қадар туманда жами 57 нафар шифокор, 363 нафар ўрта тиббиёт ходимларидан иборат 73 та "тиббиёт бригадалари" ташкил этилди, тиббий бригадалар ҳар бирида 1 та оилавий шифокорга педиатр, терапевт, доя ва 2 та патронаж ҳамшира бириктирилди.
Туманда яшовчи 160 901 нафар аҳолининг 138834 нафари (86.3%)да хатлов ўтказилиб, антропометрик ўлчовлар амалга оширилди.
Жорий йилда жами 100 нафар бирламчи ногиронлик ҳисобга олинди.
2021 йилда 14 нафар ногиронлиги бор болалар реабилитация қилиниб, тўлиқ соғломлаштирилди.
Шундан 6 нафари туғма юрак нуқсони бор болалар оператив муолажалардан кейин тўлиқ соғломлаштирилди, 2 нафар сонларнинг туғма чиқиши бор ногирон болалар тўлиқ реабилитация қилинди.
Бугунги кунда туманимизда Президентимиз томонидан ҳар бир беморга берилган 66 турдаги дори воситалари хатловдан ўтказилган бўлиб, 16 844 нафар 3 ва 4-хавф гуруҳига киритилган аҳолига жами 106,2 млн.сўмлик дори-дармон воситалари харид қилинди ва бу дори дармонлар 35 та маҳалла кесимида рўйхати шакллантирилган беморларга уйма-уй кириб оилавий шифокор ва маҳалла тиббий бригадалари томонидан етказиб берилади.
Туманда 2021 йилнинг 7 апрель кунидан оммавий эмлаш тадбирларига старт берилди. Астра-Зеника, ЗФ-УЗ-ВАК-2001, ГАМ-CОВИД-ВАК, МОДЕРНА турлари олиб келинган ва 85 959 нафар эмланадиган аҳолига эмлаш вакцинация 100 фоиз амалга оширилди. Ҳозирги кунда 2 ва 3-тур эмлаш тадбирлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид:

Тадбиркорлар хизматида
- 05 фев, 11:30

Бюджет қарори
- 16 янв, 18:35

Ижтимоий ҳаёт
- 27 ноя, 13:46

Қарорлар
- 23 ноя, 15:07