ЮРТИМИЗ РАВНАҚИ УЧУН ОВОЗ БЕРАЙЛИК!

Туман “Нуронийлар” Кенгашининг тумандаги барча фахрийларга
мурожаати
Азиз фахрийлар!
Маълумки, 27 октябрь куни мамлакатимизда катта ва муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади.
Бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб сиёсий партияларимиздан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларига депутатликка номзодларларнинг сайловолди учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Бўлиб ўтаётган учрашувларда ҳар бир партия халқимизнинг келажаги учун муҳим бўлган сайловолди дастурлари билан иштирок этаётганлиги алоҳида эътиборга лойиқдир. Ушбу сайловолди учрашувларида туманимиз халқи ҳам фаол иштирок этиб, ўзларининг талаб ва истакларини билдиришмоқда.
Халқимизнинг мамлакат келажаги учун муҳим бўлган ушбу сиёсий жараёнлардаги фаол иштироки катта аҳамиятга эгадир. Негаки, она-Ватанимизнинг ободлиги, халқимизнинг фаровонлиги, юртимизнинг тараққиёти ва тинчлиги, фарзандларимизнинг нурли келажагига ҳеч бир киши бефарқ бўлмаслиги керак. Зеро, бизнинг берган ҳар бир овозимиз,тўғри танловимиз муҳим аҳамиятга эга эканлигини унутмайлик.
Қадрли тумандошлар! 27 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида фаол иштирок этайлик.

Конституциявий қонун лойиҳалари умумхалқ муҳокамасида
- 31 мар, 11:52

Нуронийлар доимо ёшларга ибрат бўлишади
- 28 янв, 13:57

Мард ўғлонларимиз
- 16 янв, 19:35