Жиноят ва жазо ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИГА ЭКИЛГАН "КАННАБИС"
Судланувчи Азизов Шокир, 1991 йил Оқдарё туманида туғилган, 1 нафар фарзанди бор, муқаддам Россия Федерациясининг 2011 йилдаги ҳукмига кўра, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони 2019 йилда тўлиқ ўтаб бўлган. Илгари судланган ва 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган Шокир Азизов аввалги қилган ишидан минг пушаймон бўлишига қарамасдан яна жиноят кўчасига кирди. У ўз оиласи ва 1 нафар фарзандини ҳалол меҳнат қилиб боқиш ўрнига қонунга хилоф равишда бойлик орттиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Судланувчи Азизов Шокир, Оқдарё тумани "Пахтаобод" маҳалласида жойлашган фермер хўжалигига қарашли дала майдонида фаолият юритган. 2025 йилнинг март ойида қонунга хилоф равишда келгусида ўтказиш мақсадини кўзлаб жами 180 туп "каннабис" гиёҳвандлик ўсимлигини экиб-парваришлаб, етиштириб келаётганлиги 2025 йил 19 июль куни Оқдарё туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда аниқланиб, 180 туп "каннабис" гиёҳвандлик ўсимликлари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Бундан ташқари, судланувчи Ш.Азизов, келгусида ўтказиш мақсадини кўзлаб, оғирлиги 8.51 грамм озгинадан кўпроқ миқдордаги "марихуана" гиёҳвандлик воситасини, ўзи фойдаланиб келаётган Оқдарё тумани "Пахтаобод" маҳалласида жойлашган фермер хўжалигига қарашли дала майдонидаги вақтинча қурилган уйчасида (чайласида) сақлаб келганлиги 2025 йил 19 июль куни Оқдарё туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда аниқланди. Тадбирда жами 8.51 грамм озгинадан кўпроқ миқдордаги "марихуана" гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.
Судланувчи Азизов Шокирга Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддасига асосан, жазоларни қисман қўшиш йўли билан, узил-кесил 3 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Ш. ТУРСУНОВ,
жиноят ишлари бўйича
туман судининг раиси.
Т.Алмаматов,
Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси.
Мавзуга оид:
Инсон ва қонун ОҒУФУРУШНИНГ СЎНГГИ ПУШАЙМОНИ
- 06 ноя, 12:50
ГИЁҲВАНДЛИК - АСР ВАБОСИ
- 14 апр, 12:39
Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10
Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37
Жамият ва қонун
- 23 ноя, 16:21



