ПОРАХЎРЛИК ВА КОРРУПЦИЯНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ТАРАҚҚИЁТГА ТАЪСИРИ


Бугунги кунда Ўзбекистон  тараққиётига асосий тўсиқ бўлиб келаётган кишан коррупция иллати ҳисобланади. Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “мени жуда қаттиқ ташвишга соладиган ва безовта қиладиган
 энг оғир иллат–коррупция балоси...”деб, бу иллатга нисбатан ўз муносабатини билдирди. Чунки бу иллат Янги Ўзбекистон тараққиёт 
стратегиясига ҳам, камбағалликни қисқартириш, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган дастурларни амалга оширилишида ҳам
 ката тўсиқ бўлиши табиий. Коррупция бевосита мансабдор шахс моддий бойлик илинжида ўз 
ваколатларини суиистеъмол қилиши билан боғлиқ бўлади. Бунда асосан иккита ҳолат юз бериши лозим. Биринчиси, 
иймон-эътиқоди ва виждони зайифлашиб у 
ўз нафсини қулига айланиб қолган бўлиши ва иккинчиси, у қонунни четлаб ўтиш имкониятига ҳам эга бўлган бўлиши лозим. Бу ҳолат
 тушунарли бўлиши учун коррупциянинг сабаби билан шароитини фарқ қила билиш керак. Инсонни ўз нафсини қулига айланиб
қолиши маънавий қашшоқлик натижасида келиб чиқади. Қонунни четлаб ўтиш имконияти эса, жазонинг муқаррарлиги таъминланмаган
 ҳолда келиб чиқади. Коррупция  жиловланмаган  порахўрликни англатади, яъни пора олган одам жиноятига яраша жазосини олмаса, 
яъни жазонинг муқаррарлиги таъминланмаса эртами-кечми коррупция келиб чиқаверади. Бузуқ бюрократия ва маъмурий 
буйруқбозлик тизими порахўрлик ва унинг жиловланмаганлиги натижасида коррупцияга замин яратади. 
Умуман коррупция ва порахўрлик одатда бир хил баҳоланади. Аммо уларда фарқбор. Буларни англаш ва фарқлаш учун 
уларни аниқ расмларда келтирамиз. Порахўрлик бевосита пора берувчи ва олувчи ўртасидаги муносабат тушунилади. Бунинг
 ўзаро боғлиқлиги қуйидаги расмда келтирилган .
Порахўрлик  элементларининг ўзаро боғлиқлиги
Коррупция элементи бўлган порахўрликнинг сабаби асосан мансабдор шахснинг моддий  бойликка  бўлган
 эҳтиёжининг жиловланмаганлиги бўлса, унинг шароити, юқорида таъкидланганидек, мансабдор шахсда қонунни бузиш 
имкониятининг мавжудлиги ҳисобланади.
Бироқ коррупция порахўрликдан фарқли ўлароқ, унинг кўлами кенг. Пора берувчи ва олувчилар ўртасида воситачилар бўлади ва 
пора олган ҳам уни яна каттароғига ёки назоратчиларга ҳам бўлиштиради. 
Коррупция ҳалқасининг ўзаро боғлиқлиги иштирок этувчилар
  Инсоният жамиятида мавжуд бўлган муаммолардан бирини ижтимоий касаллик деб ҳисобласак ҳар қандай касалликни даволашдан
 кўра уни олдини олиш муҳимдир.  Бугунги кунда дунё миқёсида тарқалган  ижтимоий касалликлардан 
бири коррупция ҳисобланади. Адабиётларда коррупцияга кўплаб таърифлар берилган ва шулардан кўпчилик эътироф этган
 таъриф “Коррупция–мансабдор шахс томонидан шахсий бойлик ортириш мақсадида ўз мансаб ваколатларини суистеъмол қилиниши 
билан боғлиқ бўлган жиноий ҳаракат”  деб берилган таърифдир.
Бу ижтимоий касалликнинг ҳамодини олиш муҳим ҳисобланади. Зеро, табобат илмининг султони машҳур Ибн Сино “Касалликни 
эмас сабабини даволаш керак” деб бежизга айтмаган. Ҳар қандай касалликни даволаш учун, энг аввало, ушбу касалликнинг
 сабабини аниқлаш лозим бўлади, яъни коррупцияни бартараф қилиш учун, унинг сабабларини билишни тақозо қилади. 
Коррупциянинг сабаблари ҳам анчагина экан. Булар жумласига кўп ҳолларда одамлар маънавиятининг сустлиги,  виждони 
ва иймонига нисбатан нафсининг устунлиги, боз устига назорат тизими фаолияти заиф бўлган ижтимоий муҳитдаюзагакелади. 
Қачон ва қаерда одамларнинг маънавияти суст бўлиб, назорат тизими заиф бўлса, ўша вақтда ва ўша жойда коррупция келиб 
чиқади.  Шу туфайли, коррупцияни тўхтатишнинг бир қанча йўллари бор. Буларга:
Биринчидан, коррупцияга йўл қўядиган кишилар мансабдор бўлиб, бирор кишининг ҳожатини чиқаришга ўзида ката 
имкониятлар бўлсагина бу иллат содир бўлади. Бироқ шуни тушуниш керакки,  унга бу 
имкониятни Аллоҳ берган. Кулфатни ҳам, имкониятларни ҳам бандасини синов учун беради. Буни ҳар бир инсон, у ким бўлишидан
 қатъи назар чуқур чуқур англаб олишимиз   лозим.
Иккинчидан, коррупцияни тўхтатишнинг яна бир йўли назорат тизими фаолиятини кучли ва самарали қилиш билан боғлиқ. 
Назорат фаолиятининг кучлилиги ва самарадорлиги, энгаввало, ушбу фаолиятга доир билимга ҳам боғлиқдир. Кўп 
ҳолларда назоратчилар ҳам коррупция“неъматлари”га шерик бўлиб қоладилар ва бу салбий ҳолат ёпилиб  кетади.  Бу мазкур
 иллатнинг яна давом этиши учун замин яратилган бўлади. Мамлакатимизда коррупцияга барҳам бериш учун назорат ҳақиқий 
назорат бўлиши керак.
Учинчидан, коррупция иллатига қарши курашда муҳим куч билим, ҳуқуқий маданиятдир. Назорат фаолиятига доир билим ҳам, энг
 аввало, таълим тизимида шаклланади. Таълимда коррупцияга қарши қонунлар ўргантилади. Бунда ҳар бир кишининг 
қонуний саводхонлиги оширилиб, тегишли тарзда таъминланади. Бироқ қонунни билиш–бу ҳуқуқий саводхонликни билдиради. 
Қонунни амалда фойдаланиш эса–ҳуқуқий маданиятни  билдиради. Демак, мамлакатимизда коррупцияни тўхтатиш учун таълим 
тизимида назорат фаолиятига доир билимни бериш билан бирга ҳар бир кишининг ҳуқуқий маданиятини ҳам ошириб 
боришни тақозо қилади.
Тўртинчидан, назорат фаолиятига доир билим билан қуролланган жамият коррупцияни тўхтатишга ва жамият 
тараққиётини таъминлашга қодир бўлади, қачонки, уларда иймон-эътиқод ҳам кучли бўлса. Шу туфайли таълим тизимида
 билим билан бирга иймон-эътиқоднинг шаклланишига ҳам ката аҳамият бериш лозим бўлади. Бу тадбирлар коррупцияга 
қарши кўриш учун объектив заруриятга айланган.
Кўриниб турибдики, молу-дунё тўплаш учун халқнинг мулкини ўзлаштириб, бой бўлишга интилиб, бор кучимизни шунга 
берганимиз билан ҳам барибир одам бу дунёга устун бўла олмайди. Кўзимизни очайлик. Хотимамиз чиройли бўлиши учун фақат
 молу-дунё кифоя қилмаслигини ҳам бир тафаккур қилиб кўрайлик.
М.Рузиев, 
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси
Мавзуга оид: