МАВСУМНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗАЙЛИК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига асосан Оқдарё туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари мутасаддилари, тажрибали деҳқонлар, фермерлар билан ҳамкорликда ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини таъминлаш борасида зарур чора-тадбирлар белгиланиб, профилактик ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Тумандаги ғалла майдонларини ўришга жалб этилган 25 та комбайн, автотранспорт ва бошқа техника воситалари техник кўрикдан ўтказилиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилди. Ташкил этилган 25 та отряднинг ҳар бирига туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳамда туман ёнғин хавфсизлик хизматининг тажрибали ходимлари бириктирилди. Улар томонидан белгиланган ишлар режа асосида олиб борилмоқда.
«Ғалла-2021» мавсумида ёнғин хавф-сизлигини таъминлаш, олиб борилаётган тарғибот-тушунтириш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида мурожаатнома, эслатма ва плакатлар тайёрланиб, аҳоли кўп йиғиладиган жойларга, шийпонларга, ғаллани қабул қилиш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш корхоналарига илиб қўйилди.
Деҳқонларимизнинг ғалла етиштиришдаги муваффақиятларини ҳар йили «Оқдарё овози» газетаси жамоаси мунтазам ёритиб бораётганлигини алоҳида таъкидлашимиз керак. Чунки эришилаётган ғалабада ижодкорларнинг ҳам муносиб ўрни бор. Яна саноқли кунлардан сўнг мамлакатимизда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари байрами кенг нишонланади. Байрам арафасида туманимиз кўзгуси бўлган «Оқдарё овози» газетасининг шонли 90 йиллик юбилейи нишонланаётганлиги ғоят аҳамиятлидир. Шу муносабат билан газета жамоасини қўшалоқ байрам билан муборакбод этамиз.
З.ХОЛМАНОВ,
туман Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори, лейтенант.
Мавзуга оид:

махсус-тактик машғулотлар
- 11 дек, 15:36