ЁНҒИН СОДИР БЎЛМАСИН ДЕСАНГИЗ...

Ҳар бир фуқаро ёнғин ёки ёнғин аломатларини, тутун, куйган ҳид, ҳароратни кўтарилиши ва бошқа ҳолатларни сезганда, қуйидагиларни бажариши шарт:
- Телефон орқали дарҳол ёнғиндан қутқарув хизматларига хабар беришлари ва хабарда воқеа содир бўлган манзил, ёнғин чиққан жой ва ўз исми шарифини айтиши керак; 
- Иложи борича инсонларни қутқариш, ёнғинни ўчириш ва моддий бойликларни сақлаб қолиш чораларини кўриши керак.
Ёнғин жойига етиб келган корхона раҳбари ёки бошқа мансабдор    шахснинг мажбуриятлари:
- Ёнғин ҳақидаги хабарни ёнғиндан қутқарув хизматларига 101 рақамига такроран хабар бериб тасдиқлаши ва юқори лавозимдаги раҳбарлар, диспетчерлар, маскан бўйича жавобгар навбатчиларга маълум қилиши керак;
- инсон  ҳаёти учун хавф туғилган тақдирда, уларнинг мавжуд куч воситалари ёрдамида қутқариш чораларини кўриш; 
- автоматик равишда ёнғин ўчириш мосламаларини, ёнғин ҳақида одамларга хабар бериш ва тутундан ҳимоялаш воситаларини ишга тушганлигини текшириши ва хоналарда ёнғин тезда тарқалиши ва тутун тўлмаслиги учун, зарур бўлганда, электр энергиясини ўчириш, ёнғинга қарши ҳимоялаш мосламаларини ташқарига, юкларни ташишга мўлжалланган мосламалар, асбоб-ускуналарнинг иш фаолиятини тўхтатиш, хомашё, газ, буғ ва сув коммуникацияларини ёпиб қўйиш, ҳаво алмаштириш тизимини ва унга қўшни бўлган хоналарни ишини тўхтатиш чораларини кўриши керак.
Инсонлар яшайдиган биноларда Давлат ёнғин хавфсизлик хизматининг рухсатисиз ётоқхоналар, уйларнинг яшаш учун мўлжалланган хоналарининг портлаш ва ёниш хавфига эга материаллар ишлатиладиган, сақланган омборхона ва устахоналарга мослаштириш ҳамда хоналарни лойиҳалаш меъёрида кўрсатилганидан бошқа ишларда фойдаланиш тақиқланади.
Аҳоли яшаш жойларида 10 литргача енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни, 12 литргача ёнадиган газларни сақлаш рухсат этилади. Енгил ёнувчи ва ёнувчи суюқликларни, бошқа ёнувчи газ баллонларни балкон ва хонанинг ичида сақлаш тақиқланади. Ошхона ва бошқа плиталарни газ билан таъминлайдиган газли баллон сиғимлари (12 литр ҳажмдан юқори бўлса) бинога кириш жойидан 5 метрдан кам бўлмаган масофада, деворнинг эшик ромлари ўрнатилмаган томонига ёнмайдиган материаллардан қурилган алоҳида хона ёки махсус қутига (яшикка) ўрнатилади. Яшикдаги баллонлар сони 3 тадан кўп бўлмаслиги керак.
Фуқароларимиз юқорида айтиб ўтилган ҳолатларга қатъий риоя қилишса, турли нохуш ҳолатлар ва ёнғинларнинг келиб чиқишини олдини олган бўламиз.  

Зуҳриддин ХОЛМОНОВ,

туман фавқулодда вазиятлар

 бўлими инспектори, лейтенант