Омон бўлинг, қадрли шифокорлар!

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш борасида кенг ҳажмдаги ишлар амалга оширилаяпти. Бу борада туманимизда ҳам эришилаётган ютуқлар таҳсинга сазовордир. Йилдан йилга замонавий тиббиёт марказлари қурилиб, хориждан тиббий асбоб-ускуналар олиб келинмоқда. Бир сўз билан айтганда, аҳоли саломатлигини сақлаш учун барча қулайликлар яратилган.
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Қабул-шошилинч бўлими тумандошларимиз энг кўп мурожаат қиладиган масканлардан бири ҳисобланади. Айни пайтда бу ерда 46 нафар шифокор, 58 нафар ўрта тиббиёт ходими ва 27 нафар кичик тиббий ходимлар фаолият кўрсатишиб, тумандошларимизнинг соғликларини тиклашда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда. Бўлимда ўз касбининг ҳақиқий фидойилари бўлган тиббиёт ходимлари анчагина. Катта ҳамшира Ҳусния Расулова, боғлов ҳамшираси Қандолат Ҳамроева, операция хона ҳамшираси Дилфуза Мардиева, қабул пост ҳамшираси Шарифа Холмўминова, жароҳатларни боғлов ҳамшираси Ҳамида Хидирова, болалар ҳамшираси Нигора Алоуддинова, хўжалик бекаси Мавжуда Алиева, кичик тиббий ходимлар Шарофат Ёқубова, Гулнора Жабборова, Шарват Тошеваларнинг номларини алоҳида таъкидлаш керак. Бу тиббиёт ходимлари кўп йиллардан буён ўз касбларини шарафлаб ўнлаб-юзлаб беморларининг дардларига дармон бўлишмоқда.
- Бўлимимизда меҳнат қилаётганларнинг барчаси ўз касбини севишади ва ардоқлашади, - дейди бўлим бошлиғи, олий тоифали шифокор Дониёр Қурбонов. - Чунки ҳар куни бўлимга автоҳалокат оқибатида шикастланган беморларни ёки бўлмаса қон босими ошган, бир сўз билан айтганда турли касалликлар билан оғриган беморларни олиб келишади. Уларга тез ва сифатли ёрдам кўрсатиш учун эса ходимларимиз доимо тайёр. Шу боисдан ҳам беморлар бизнинг хизматимиздан мамнун бўлишаяпти.
Фурсатдан фойдаланиб, Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан бўлимда фаолият кўрсатаётган барча хотин-қизларни муборакбод этамиз! Элга хизмат кўрсатишдан асло чарчаманг, азиз шифокорлар деймиз!
Суннатулло ИБРАГИМОВ.
Муаллиф олган сурат.

ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИНИ ОШИРИШ - БОШ МАҚСАДИМИЗ
- 16 июн, 15:39

Тиббиёт муассасаларида нима гап?
- 26 апр, 11:02

Саломатлик
- 04 мар, 13:27