Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи тайинланди

     Бугун Оқдарё тумани ҳокимлигида ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда солиқ тушумлари, ижро интизоми, пахта йиғим-терими мавсумига терим отрядларини шакллантириш каби масалалар кўрилди. Мутасадди раҳбарларга юқоридаги масалалар юзасидан туман ҳокими томонидан тегишли топшириқлар берилди.  

    Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Оқдарё туман бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган Мусаев Маъруфхон Мавланович номзоди таништирилди.

     М.Мусаев бунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оқдарё туман Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритиб келган.