Болаларни интернетдаги хавфлардан қандай ҳимоя қиляпсиз

ТПС интернет-провайдери "Ота-она назорати" уникал хизматини таклиф қилади.
Интернет ҳақиқий ҳаётга мувофиқ яратилган бўлса-да, аслида ундан кескин фарқ қилади. Биз ёшлигимизда ота-онамиз: "Оёғинг остига қараб юр, йўқса йиқиласан", "Ёмон болалар билан ўйнама - улар сенга чекиш ва сўкишни ўргатади", "Дарсларни қолдирсанг, институтга ва яхши ишга киролмайсан" деб танбеҳ беришарди. Бу сўзлар сизга ҳам танишми? Ҳозир ўзимиз вояга етиб, ўзимиз ота-онага айландик ва энди ўзимиз фарзандларимиз ҳақида қайғуриб, "Оёғинг остига қараб юр…", деб ташвиш чекяпмиз. Муаммо шундаки, интернетда бу тақиқлар ишламайди ва интернетга кирган боланинг ёнида ота-она ҳам бўлмайди.
Болалар интернетда қандай таҳдидлар билан тўқнаш келиши мумкин?
Замонамиз болалари қўлда смартфон билан туғилгандек тасаввур уйғотади. Улар беш ёшга тўлар-тўлмас бувисига компьютердан қандай фойдаланиш лозимлигини ўргата бошлайди. Умуман олганда, қулай ҳамда қўлида планшети бор болани боқиш осон, каттароқ болалар унда мультфильмлар кўради, ўсмирлар эса интернетда "ўтиради". Жимгина уйда ўтиришади - болаларга қизиқ, ота-она эса хотиржам. Интернетда нима қилишади?
Болани интернетда қаровсиз қолдириш - уни катта шаҳарда бир ўзини қолдириб кетишдек гап. Сичқончани икки марта босиш ва беш дақиқа ичида суюкли фарзандимиз унинг ҳали мустаҳкамланиб улгурмаган руҳиятига зарар етказадиган сайтларга осон кириб кетиши мумкин. Масалан:
* Ичида катталар учун мўлжалланган материаллари бўлган;
* Зўравонлик, тамаки чекиш ва наркотик моддалар истеъмол қилишни тарғиб қилувчи;
* Диний ва экстремистик маълумотларни тарқатувчи;
* Онлайн-казино ва қиморли ўйинларга;
* Мутеликка сабаб бўладиган ноодатий ижтимоий тармоқлар ва онлайн-ўйинларга;
* Компьютерга зарар етказувчи вируслари бор ва паролларни ўғирловчи сайтларга.
Интернет билан боғлиқ хавфлардан болаларни қандай қилиб ҳимоя қилиш мумкин? Хавф ҳақида тушунтириш мумкин, лекин бу бефойда, компьютердан фойдаланишни тақиқлаб қўйиш эса - жуда қаттиқ чеклов. Энг осон ва қулай йўли - муаммони олдиндан ҳал қилиб қўйишдир: интернетда учрайдиган номақбул ахборотни блок қиладиган махсус дастурни ўрнатиш керак.
М.РУЗИЕВ,
З.ТЎРАЕВ,
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьялари.

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00