Бизни ўйлантираётган муаммолар МАКТАБНИ ТАЪМИРЛАШГА КИМ МАСЪУЛ?!

Умумтаълим муассасаларида ўқув йили поёнига етиб бормоқда. Ҳадемай, ўғил-қизларнинг шўх-шодон кулгулари янграган синф хоналари, катта танаффусларда ўқувчилар билан гавжум мактаб ҳовлиси гўё сув сепгандек жимиб, ҳувиллаб қолади. Лекин, мактабнинг бағрида уларнинг болаларча шўхликларидан қолган турли хил излар қолади холос... Айрим дангаса ўқувчиларнинг дарсга ҳам қулоқ солмасдан охирги ўринларга ўтириб партага ёзган ёзувлари, синиб кетган стол-стуллар, деворларда қолган турли хил шакллар, бир йил мобайнида ёзила-ёзила эскириб қолган доскалар, поллари ғирчиллаб қолган йўлаклар, ҳамма-ҳаммаси яроқсиз ҳолга келиб қолади. Ўқув йили бошида ушбу мактаб биноси, фан хоналари, спорт зал, ошхона, ҳожатхона ва бошқа қўшимча хоналар не-не машаққатлар эвазига таъмирдан чиқарилган эди. Бир ўқув йили давомида ўртача 500 нафардан 1000 нафаргача бўлган болаларни ўз қучоғига жойлаган жонажон билим маскани йил охирига бориб бағри тилка пора бўлган кекса дарахтга ўхшаб қолади.
Хўш, энди нима қилмоқ керак?! Мактаб раҳбаридан қандай бўлмасин, мактаб биносини қайтадан таъмирлаши, яроқсиз аҳволга келган барча жиҳозларни янгилаши ёки яроқли аҳволга келтириб, янги ўқув йилига шай қилмоғи талаб этилади. Йиллар давомида такрорланиб келинаётган ушбу жараённи ҳеч бир киши инкор эта олмайди. Тўғри кейинги йилларда мактаб ремонти учун ота-оналардан пул йиғиш қатъиян таъқиқланаётган бўлсада, айрим мактабларда ҳамон ота-оналар ҳомийлигида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ахир йил давомида фарзандлари таълим-тарбия олган мактаблар, синфхоналар ва ундаги яроқсиз аҳволга келиб қолган жиҳозларни таъмирлаш учун 30-35 минг сўмдан маблағ тўплаб бўлса-да, мактабни таъмирлаш ишларига ўзларининг ҳиссасини қўшса, бунинг нимаси ёмон. Баъзи бир кишилар эса шу хайрли ишга қўшилиш ўрнига ижтимоий тармоқларга мактаб ремонтига пул йиғилаётганлиги хусусида турли хил хабарларни, миш-мишларни тарқатиш билан овора. Худди шундай ҳолатни туманимизнинг айрим мактаблари мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Тўғри, ота-онани турли йўллар билан пул тўлашга мажбур қилиш ноқонуний ҳисобланади. Ота-оналар томонидан тўланадиган бадаллар ва бошқа кўринишдаги хайр-эҳсон ҳаракатлари ихтиёрий бўлиши керак. Лекин, мактабни таъмирлаш ва янги ўқув йилига тайёрлаш кейинги йилларда ўз ечимини кутаётган муаммолардан бири ҳисобланади. Бу борадаги муаммони ҳал этишда эса аввало мактабгача ва мактаб таълими бўлими, қолаверса ҳокимликлар масъул эканлиги белгилаб қўйилган.
Амалдаги қонунчиликка кўра, ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга бўлиб, давлат бепул умумий таълим олишни кафолатлайди. Мазкур ҳуқуқ таъминланиши учун умумтаълим мактабларини таъмирлаш мақсадида ҳам давлат бюджетидан, ҳам маҳаллий ҳокимиятдан ҳар йили маблағ ажратилиши белгиланган. Зеро, бепул умумий таълимни кафолатлаш давлатнинг умумий таълим билан боғлиқ бўлган асосий сарф-харажатларни ўз зиммасига олишини англатади. Бу дегани, мактабда юқорида тилга олинган муаммо ёки эҳтиёжлардан бири кузатилганда, мактаб маъмурияти ва ота-оналар биринчи навбатда ҳокимият ва маҳаллий Халқ таълими бошқармасидан керакли маблағ ажратилишини талаб қилишлари керак.

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00