махсус-тактик машғулотлар
ҚИШ МАВСУМИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗИШ ЮЗАСИДАН МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳукумат комиссиясининг 2020 йил 21 ноябрдаги 26-сонли, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 22 ноябрдаги “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳукумат комиссиясининг 2020 йил 20 ноябрдаги 26-сонли баёни ижросини вазирлик тизимида ташкил этиш тўғрисидаги” 393-сонли буйруғи ва Самарқанд вилояти ҳокими Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳудудий комиссияси раисининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссияси”нинг 16-01/256-сонли ва туман ҳокимининг 25 ноябрдаги 01-03/360-сонли йиғилиш баёни 2020 йилнинг 25 ноябрдан 25 декабргача “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги”доирасидаги чора-тадбирлар талабларини бажариш мақсадида жорий йилнинг 3 декабрь куни туман Марказий ўйингоҳи ҳудудида “Туман ФВДҚТ хизматлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг 2020-2021 йил қиш мавсумини беталофат ўтказиш жараёнида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва содир бўлганда оқибатларни бартараф этишда ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Ўқув машқининг мақсади:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳукумат комиссиясининг 2020 йил 21 ноябрдаги 26-сонли, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 22 ноябрдаги “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳукумат комиссиясининг 2020 йил 20 ноябрдаги 26-сонли баёни ижросини вазирилик тизимида ташкил этиш тўғрисида”ги 393-сонли буйруғи ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2020 йил 23 ноябрдаги 2/5/14-1176-сонли талабномаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими - Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссияси раисининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссияси”нинг 16-01/256-сонли йиғилиш баёни талабларини бажариш;
2020 йилнинг 25 ноябрдан 25 декабрь кунлари “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги” доирасида чора-тадбирларини талабларини самарали бажариш;
туман ФВДҚТ хиз-матлари, корхоналар, ташкилотлар ва муас-сасаларнинг 2020-2021 йил қиш мавсумини беталофат ўтказишга жалб этиладиган куч ва воситаларнинг тайёргарлик ҳолатини текшириш;
Аҳоли ва ҳудудларни газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти (кўмир) билан таъ-минланиши ҳолатини яхшилаш, аҳолига тўғри ва самарали тарқатилиши, улар томонидан фойдаланиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя этилишида амалий ва назарий кўникмаларини ошириш.
Ўқув машқи икки босқичда, назарий ва амалий босқичларда ўтказилди.
Назарий қисмда: Туман газ, электр ва сув таъминоти ҳамда бошқа коммунал соҳа ташкилотларининг қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун жалб этиладиган куч ва воситалари, шунингдек туман ФВБ ёнғин-қутқарув қисмлари ва тез тиббий ёрдам бригадаси куч ва воситаларининг саф кўриги ўтказилди.
Саф кўриги давомида электр энергияси билан боғлиқ аварияларни бартараф этишга мўлжалланган авария тиклаш бригадалари техникалари, газ таъминоти филиалининг аҳолига суюлтирилган газ етказиб берувчи техникалари, газ тармоқларидаги носозликларни бартараф этиш учун мўлжалланган авария тиклаш бригадалари техникалари, коммунал соҳа ташкилотларининг техникалари, асбобанжомлари ва жиҳозлари мавсумга шай ҳолатга келтирилганлиги ўрганиб чиқилди. Улар томонидан асбоб-анжомлар ва махсус жиҳозлар кўргазмали тарзда намойиш қилинди.
Амалий қисмда: Туман газ, электр ва сув таъминоти ва бошқа коммунал соҳа ташкилотларининг қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун жалб этиладиган куч ва воситалари, шунингдек туман ФВБ ёнғин-қутқарув қисмлари ва тез тиббий ёрдам бригадаси куч ва воситаларининг юзага келган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлари синовдан ўтказилди.
Жумладан,
а). туман ФВБ ёнғин-қутқарув қисми ва тез тиббий ёрдам хизмати куч ва воситаларининг аҳоли хонадонида табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида содир бўлган заҳарланиш ҳолатини бартараф этиш ҳамда жабрланганларни қутқариш ишлари намойиши;
б). туман газ таъминоти филиали куч ва воситаларининг кўп қаватли уйнинг олд қисмидаги газ тақсимлаш масканида газ сизиб чиқиши билан боғлиқ авария ҳолатини бартараф этиш юзасидан амалий ҳаракати;
в). туман электр таъминоти куч ва воситаларининг юқори кучланишли подстанцияда электр энергияси узилиши билан боғлиқ аварияни бартараф этишдаги амалий ҳаракатлари;
с). туман ФВБ ёнғин-қутқарув қисмлари куч ва воситаларининг табиий газ қувуридаги авария натижасида келиб чиққан ёнғинни бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлари синовдан ўтказилиб, мазкур хизматларнинг амалий билим ва кўникмалари оширилди.
Ўқув машқига қуйидаги туман ФВДҚТ хизматлари жалб қилинди: Туман ҳокимлигадан 3 нафар ходим, туман ФВБдан 12 нафар ходим, 2 та махсус техника, туман ИИБдан 3 нафар ходим, 1 та техника, туман ИИБ ЁХХБдан 1 нафар ходим, 1 та техника, туман ободон-даштириш бўлимидан 8 нафар ходим, 3 та техника, Тез тиббий ёрдам хизматидан 5 нафар ходим, 1 та техника, газ таъминоти хизматидан 9 нафар ходим, 2 та махсус техника, электр таъминотидан 7 нафар ходим, 1 та махсус техника, “Жасорат” ёнғинга қарши курашиш жамиятидан 6 нафар ходим, туман сувтаъминотидан 4 нафар ходим, 1 та техника, туман СЭОМ хизматидан 4 нафар ходим, 1 та техника, туман ветеринария бўлимидан 3 нафар ходим, туман телеком бўлимидан 7 нафар ходим, 1 та техника, туман сувтаъминоти бўлимидан 4 нафар ходим, 1 та техника, туман йуллардан фойдаланиш корхонаси 4 нафар ходим, 6 та техника, туман мудофаа ишлари бўлимидан 2 нафар ходим иштирок этди.
2020 йил 3 декабрь куни туман Марказий ўйингоҳи ҳудудида ўтказилган махсус-тактик ўқув машқи давомида жами 73 киши ва 21та техника иштирок этишди.
Хулоса: Оқдарё тумани коммунал соҳа ташкилотлари, ФВДҚТнинг тегишли ҳудудий ва функционал қуйи тизим хизматлари куч ва воситалари 2020-2021-йил қиш мавсумини беталофат ўтказишга,табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва содир бўлганда оқибатларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалда бажаришга “ЧЕКЛАНГАН ТАЙЁР” деб баҳоланди.
Норбек САЙДАНОВ,
туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ФВДТ ва ФМ фаолиятини ташкиллаштириш Хавфсизлик тарғиботи бўлинмаси бошлиғи,
катта лейтенант.

Қарорлар
- 23 ноя, 15:07