Таълим соҳасини ривожлантириш - давр талаби Чарос ОРТИҚОВА - туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
Чарос ОРТИҚОВА - туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосариПрезидентимиз таъкидлаганидек: "Фар-зандларимиз мактабдан қанчалик билимли бўлиб чиқса, юқори технологияларга асосланган иқтисодиёт тармоқлари шунча тез ривожланади, кўплаб ижтимоий муаммоларни ечиш имкони туғилади. Шундай экан, Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади десам, ўйлайманки, бутун халқимиз бу фикрни қўллаб-қувватлайди".
Бугунги кунда туманимизда 55 та умумий ўрта таълим мактаблари, 30 та давлат мактабгача таълим муассасалари, 1 та баркамол авлод болалар мактаби фаолият кўрсатмоқда.
Шунингдек, Ихтисослаштирилган таълим агентлиги қошидаги 2 та ихтисослаштирилган мактаб ва 13 та давлат хусусий шерикчилиги ва 160 та оилавий боғчалар ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Туманда жами 207 та мактабгача таълим муассасалари бўлиб, шундан 30 та давлат, 13 та ДХШ ва 163 та оилавий нодавлат МТТларга 3-7 ёшдаги 16 699 нафар болалардан 13 810 нафари 82,7 фоизи қамраб олинди.
Президентимиз ташаббуслари билан, 2017 йилда туман бўйича жами боғчаларга болаларнинг 20,9 фоизи қамраб олинган бўлса, 2025 йилнинг бугунги кунига келиб, боғчаларга 82,7 фоиз мактабгача ёшдаги болалар қамраб олинди.
2025 йил якунига 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш режаси 83,3% фоизга етказиш режалаштирилган.
- Ўзбекистон МФЙ да жойлашган 13-ДМТТ Инвестиция дастури асосида янгидан қурилиши ҳисобига қўшимча 120 ўрин яратиш режалаштирилган;
- Гўзалкент МФЙ Қоратери қишлоғидан "Kinder Garden White River" номли ДХШ асосидаги нодавлат боғча очиш орқали 100 ўрин яратилади;
- олис ва чекка ҳудудлардан 4 та янги оилавий нодавлат боғчалар ташкил этиш ор-қали 150 ўрин яратилади;
- Давлат ва нодавлат МТТларида бўш ўринларни тўлдириш орқали 450 та ўрин яратилади.
Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида жами ўқитувчилар сони 2734 нафарни ташкил этса, 2025-2026-ўқув йилида жами мактаб ўқувчилари сони 31871 нафарни ташкил этади.
2024-2025-ўқув йилида 1940 нафар 11-синф битирувчиларидан 580 нафари (30%) олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган.
Ҳозирги кунда 170 нафар педагоглар миллий ва халқаро сертификатларга эга бўлишди. "Самарқанд тажрибаси" сифатида тумандаги 45 ва 47-мактабларда математика, информатика, она тили ва адабиёти фанларидан мобил методик гуруҳ ўқув машғулотлари йўлга қўйилган.
Туманда 20,24,38,45,47,51-мактабларда 1 тадан хона ажратилиб ўқитувчилар учун "Касбий ривожланиш куни" тадбирлари ҳафта кунлари кесимида ўқувлар ўтилиши ташкил этилган.
Мактабларга бирламчи спорт анжомлари ва миллий мусиқа чолғулари билан таъминлаши бўйича тумандаги 55 та умумтаълим мактаблари 2310 дона спорт анжомлари (футбол, баскетбол, волейбол, Гандбол тўплари, Секундомер) ҳамда бирламчи спорт анжомлари билан таъминланди.
Шунингдек, 55 та умумтаълим мактаблари 385 дона (дутор, дўмбира, доира, танбур, рубоб, ғижжак ва най) миллий мусиқа чолғулари билан таъминланган.
Туман маҳаллий бюджетидан 150 млн. сўм ажратилиб, 45-умумтаълим мактабида "Жасорат мактаби" ташкил этилди, бугунги кунда 26 нафар ўқувчилар таълим олмоқда.
Туманда алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар таълим олишлари учун вилоят бюджетидан 732 млн. сўм ссуда олиниб, 15 та мактабда "Инклюзив синфлар" ташкил этилиб, натижада 30 нафар алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар соғлом ўқувчилар билан бирга бир синфда таълим-тарбия олишни бошлашди.
Ўтган бир йил давомида туманда таълим соҳасининг моддий-техник аҳволини яхшилаш ҳамда замонавий шарт-шароитлар яратиш мақсадида 10, 23-умумтаълим мактабларининг ўқув бинолари мукаммал таъмирланди, 45-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида 12х24 ўлчамдаги спорт зал фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, Инвестиция давлат дастури асосида 11,42,45-сонли умумтаълим мактабларида 1020 ўринли ўқув биноси қурилиш ишлари олиб борилмоқда. 13-сонли Давлат мактабгача таълим муассасасида қўшимча 120 ўринли бино қурилмоқда.
Президентимизнинг ўқувчи-ёшларга умумтаълим мактабларида туман ва маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб 64 та касб-ҳунарни ўргатишни йўлга қўйиш ташаббуси ҳар бир ота-онанинг орзу-нияти рўёби йўлида муҳим қадам бўлди.
Тумандаги 32-умумий ўрта таълим мактабида иккита хорижий тилни ўрганиш ва 16 та касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида тўгараклар ташкил этилган бўлса, худди шундай яна 10 та (12, 15, 20, 25, 30, 34, 38, 40, 54, 56) умумтаълим мактабида 32-мактаб мисолида 2024-2025-ўқув йилидан касб-ҳунар тўгараклари ўз фаолиятини бошлади. Натижада жами 1000 нафарга яқин 10-11-синф ўқувчилари учун касб-ҳунар тўгараклари замонавий жиҳозланиб, ўз фаолиятини бошлади.
Мазкур тўгаракларда ўқувчилар дарсдан бўш вақтларида сартарошлик, тикувчилик, дурадгорлик, қандолатчилик, акфа ром ясаш, Wеб-дизайнерлик, миллий таомлар ошпази, иссиқхона ишчиси (боғбон), электромонтёр каби касб устозларидан таълим олишмоқда.
Бундан ташқари ўқитувчиларимиз орасида юқори натижа кўрсатиб, ютуққа эришган тумандаги 22-умумтаълим мактаби немис тили фани ўқитувчиси Нурмаматова Чарос 2024-йилда Германиянинг "Askaniya-Future" компанияси томонидан Ўзбекистондаги немис тили ўқитувчилари учун ўтказилаган танловда иштирок этди ва ғолиб бўлиб, Германиянинг Sachsen-Anhalt федерал ўлкасида 2 ойлик малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлади.
Тумандаги 6-умумтаълим мактаби биология фани ўқитувчиси Лобар Бойқобиловага жорий йилда "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган Халқ таълими ходими" унвони берилди. 47-умумтаълим мактаби математика-информатика фани ўқитувчиси Бахтиёр Ҳасанов "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.
Хулоса ўрнида, таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳам бугунги кунда ўзининг долзарблиги ҳамда амалий аҳамияти билан бошқа соҳалардаги ислоҳотлардан асло қолишмайди. Чунки ушбу соҳадаги ислоҳотларни янада кенг кўламда давом эттириш давр талабидир.
Мавзуга оид:
СИФАТ ВА САМАРАДОРЛИКНИ ОШИРИШ АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ
- 14 окт, 10:50
Мактабгача таълим - узлуксиз таълим тизимининг пойдевори
- 19 авг, 11:46
Болалар боғчаларида нима гап?
- 04 мар, 11:59



