НУРОНИЙЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВР ТАЛАБИ



Тумандаги мавжуд 35 та маҳалла фуқаролар йиғинларида бевосита аҳоли, кексалар билан ишлаш учун маҳалла кенгашлари тузилган. Фаол нуронийларимиздан маҳалла раислари маслаҳатчилари(жамоатчилик асосида) сайланиб, улар ҳам маҳалла раислари, хотин-қизлар, ёшлар етакчилари, профилактика иснпекторлари, ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда ишни ташкил қилганлар. Улар ўзаро ҳамкорликда тумандаги  533 та муаммоли ёшлар билан олиб бориладиган ишларни тўғри ташкил қилишиб, бугунги кунда уларнинг сонини 348 тага камайтиришга эришишди.
  Кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳар томонлама эъзозлаш борасида бир қатор ибратли ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда  туман бўйича 37 нафар фронт орти кексаларимиз, 270 нафар шароити оғир ва кам таъминланган кексаларимиз мавжуд. Улардан доимо хабар олиб туриш, ғамхўрлик кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар тузилган.
  Нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаолиятини бевосита аҳоли ўртасида янада ривожлантириш мақсадида ҳар бир маҳаллада, ҳар бир қишлоқда нуронийлар маскани ёки чойхона ташкил қилиш бугунги кундаги муҳим вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Негаки, кексалар ва ёшлар ўртасида турли хил учрашувлар ва бошқа турли хил тадбирларни ўтказишда Нуронийлар чойхонаси муҳим аҳамият касб этади. Афсуски, айни пайтда бу борадаги ишлар қониқарсиз аҳволда.
  Жорий йилнинг 14 июль куни “Оқдарё овози” газетаси таҳририятида туман ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари Дилфуза Мамадиёрова ҳамда бўлим бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари Ҳамидулла Қаршиевлар билан бўлиб ўтган матубот анжуманида юқорида келтирилган фикр-мулоҳазалар айтиб ўтилди ва журналистлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилди.
                                                   Ўз мухбиримиз.