Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг 37 сессияси ўтказилди

10 август куни Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъул идора ва ташкилот раҳбарлари  ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Сессия ишини Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши раиси – туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов бошқариб борди.
    Кун тартибида:
1. “Темир дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда айримларини рўйхатдан чиқариш чоралари тўғрисида  туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи.
2.  “Аёллар дафтари” рўйхатига қўшимча хотин – қизларни киритиш бўйича маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Ф.Маликованинг ҳисоботи.
3. Туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари О.Синдаровнинг 2021 йилнинг иккинчи чораги давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
4. Туманда замонавий кутубхона қуриш ва уни китоблар билан ҳамда моддий техник базасини тъминлаш мақсадида маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш тўғрисида каби масалалар кўриб чиқилди.
Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.