Хоким мурожаати


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ ЙИГИРМАНЧИ СЕССИЯСИ ЖОНЛИ ЭФИРДА ЎТКАЗИЛДИ

18 декабрь куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирманчи сессияси ўтказилди. Сессияда жорий йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари тўғрисида туман ҳокими Нажмиддин Сулаймоновнинг аҳолига мурожаати тингланди. 

Унда жорий йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар аосида яратилган доимий иш ўринлари, туманнинг ташқи савдо айланмаси кўрсаткичлари, “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати, “Темир дафтар” доирасида амалга оширилган ишлар, пиллачилик Қаллачилик, пахтачилик соҳаларида эришилган натижалар, бундан ташқари аҳоли бандлигини таъминлаш йўлидаги амалга оширилган изчил ислоҳотлар  ҳамда 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари хусусида аниқ мисоллар ва рақамларда маълумотлар келтирилди.

Туманда янги иш ўринлари ҳажми ошди:

Жорий йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар  иштирокида 8  та  лойиҳага жами 20,7 млн. АҚШ доллари миқдорида, шундан  3,4 млн. АҚШ доллари миқдорида нақд пул ва ускуна кўринишида киритилган бўлса, 17,3 млн. доллари хорижий давлат кредити сифатида ўзлаштирилди.  

Жумладан, “Afrosiyob Jeans Textile” МЧЖ томонидан жинси матоси тўқиш ускуналари сотиб олиш учун 17,3 млн. доллар, “Sam Green Agro House”  МЧЖ томонидан иссиқхона комплекси қуриш учун 1,4 млн. доллар, “OQDARYO PLANKTON” МЧЖ томонидан қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 1,28  млн. доллар, “EVRO TBM” МЧЖ томонидан қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 560 минг доллар ўзлаштирилиб, қўшимча 35 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

Аҳоли бандлигига асосий вазифа сифатида қаралади:

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурига асосан умумий қиймати 102,6 млрд. сўмлик 25 та лойиҳалар амалга оширилди ва 298 та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан,

- саноат соҳасида 29,1 млрд. сўмлик 7 та лойиҳалар ишга туширилиб, 176 та иш ўрни;

- хизмат кўрсатиш соҳасида 27,8 млрд. сўмлик 8 та лойиҳалар ишга туширилиб, 55 та иш ўрни;

- қишлоқ хўжалиги соҳасида 45,7 млрд. сўмлик 10 та лойиҳалар ишга туширилиб, 67 та иш ўринлари яратилди.

Йил якунига қадар қиймати 25,3 млрд. сўмлик 5 та лойиҳалар ишга туширилади ва қўшимча 55 та иш ўринлари яратилади.

(10,1 млрд сўмлик 3 та лойиҳа 2021  йилга ўтказилди).

Масалан, “Дўстбек Оқдарё” МЧЖ томонидан Туронбанкнинг 13,0 млрд. сўм кредити ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайта ишлаш фаолияти кенгайтирилиб, қўшимча 115 нафар иш ўринлари яратилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш йўлида

Аҳоли бандлигини таъминлаш учун “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари бўйича жами  38,3 млрд. сўмлик 1598 та лойиҳага имтиёзли кредит маблаҚлари ажратилган бўлиб, 

-  “Ўар бир оила тадбиркор” дастури бўйича 1422 та лойиҳага 31,4 млрд. сўм; 

- Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 82 та лойиҳага 2,1 млрд. сўм;

- Ўунармандчиликни ривожлантириш бўйича 57 та лойиҳага 1,8 млрд. сўм;

- Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобидан 32 та  лойиҳага  0,6 млрд. сўм; 

- “Ёшлар - келажагимиз” дастури бўйича 4 та лойиҳага 2,4 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди. 

Шу жумладан, “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари бўйича 685 та иссиқхона, 287 та тикувчилик, 412 та чорвачилик, 103  та  асаларичилик ва 46 та бошқа йўналишларга ажратилган  кредитлар натижасида 1425 та фуқаро ўзини ўзи банд қилди ва  юридик шахслар томонидан 207 та янги иш ўрни яратилди.   

Туманда қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилди:

Жорий йилда туман марказида ва қишлоқларда қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилди. 

Давлат дастури асосида 2 та мактаб (47,5-сонли умумтаълим мактаблари) ва 2 та болалар боҚчаси (24,34-МТТ) қуриб битказилди.

Шунингдек, туманимизда “Давлат хизматлари маркази” янгидан қуриб битказилиш арафасида, “Ахборот ва кутубхона маркази” биносининг қурилиш ишлари давом этмоқда, “Маҳалла жамғармаси” бинолари янгидан реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Жорий йилда аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида “IT маркази ва Электрон кутубхона” ташкил қилинди. 

Туман аҳолисига қулайликлар яратиш мақсадида тумандаги Марказий истироҳат боғи, туман марказий деҳқон бозори ҳамда Лойиш шаҳарчаси марказий автобекатида текин WiFi ҳудуди ташкил этилди.

Шунингдек, тумандаги Ўзбекистон, Янгиқўрғон, Пўлатдархон ва Бошдархон маҳаллалари оптик толали алоқа линияси билан таъминланди.

Туман кенгашининг навбатдан ташқари йигирманчи сессияси якунига етди. Шундан сўнг туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди.

Матбуот  анжумани ўтказилди

Шу куни туман ҳокимлиги мажлислар залида “Оқдарё тумани ҳокими Нажмиддин Сулаймоновнинг жорий йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари тўғрисида аҳолига мурожаати” хусусида матбуот анжумани ўтказилди. 

Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаоллари  иштирок этган мазкур матбуот анжуманида истиқболдаги вазифалар, янги ишлаб чиқариш субъектларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ташкил этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”нинг фаолияти, таълим муассасалари, Оқдарё истироҳат боҚини таъмирлаш, бозордаги ҳолатлар хусусида берилган саволларига туман ҳокими Н.Сулаймонов томонидан батафсил жавоблар берилди.

Сессия иши тўғридан-тўғри ижтимоий тармоқлар орқали ёритилди.

“Ёшлар фестиваллари”ни ўтказиш юзасидан матбуот анжумани ўтказилди

Туман ҳокимлигида жорий йилнинг 18-25 декабрь кунлари туманда ўтказиладиган “Ёшлар фестиваллари”нинг тадбирлар режаси мазмун-моҳияти юзасидан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосари  Сардор Луқмонов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. 

Матбуот анжуманида  туманда ўтказиладиган тадбирнинг мазмун-моҳияти ва жойларда мазмунли ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Шундан сўнг  тадбирда  иштирок этган туманимизнинг  журналист ва блогерлари, ижодкорлари ўзларини қизиқтирган бошқа масалаларда ҳам саволлар беришиб, тегишли мазмундаги жавоблар олишди.

Ўз мухбиримиз