Сессия хабарлари

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН 

КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 

СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

5 март куни Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари, ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Сессия ишини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Н.Сулаймонов бошқариб борди. Йиғилишда кун тартибига киритилган қуйидаги масалалар депутатлар томонидан муҳокама қилинди: 

1. Тумандаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва айримларини камбағалликдан чиқариш чоралари тўғрисида сектор раҳбарлари ҳисоботи.

2. Оқдарё туман ҳудудининг барча кўрсаткичларини 2021 йил якуни билан сариқ ҳудуддан яшил ҳудудга олиб чиқиш, шунингдек барча кўрсаткичларни 30 фоизга ошириб бажаришга қаратилган амалий чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Холмаматовнинг ҳисоботи ҳақида.

3. Туманда эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажримларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати юзасидан туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ф.Маликованинг ҳисоботи тўғрисида.

4. Туман ҳокимлиги заҳирасидаги ерларда фермер хўжалигини ташкил қилиш бўйича қўшимча ер майдонини ажратиш ҳамда туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер    участкасини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича доимий комиссиясининг хати тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Абдуллаевнинг ҳисоботи ҳақида.

5. Туман Адлия бўлими бошлиғи Д.Ашуровнинг 2020 йил давомида давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўл-лаш амалиёти ҳолати юзасидан ахбороти ҳақида.

6. Туманда хусусий ва давлат-хусусий шериклик асосидаги тиббиёт муассасаларида кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳолатини назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганиш ўтказилиши юзасидан Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А.Мажидовнинг ҳисоботи.

7. 2020 йилда амалга оширилган ишлари ва 2021 йилда амалга ошириши лозим бўлган вазифалари юзасидан "Оқдарётумангаз" газ таъминоти бўлими бошлиғи У.Ҳошимхоновнинг ҳисоботи.

8. "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ Оқдарё туман филиали бошлиғи Ғ.Исаевнинг 2020 йилда амалга оширилган ишлари ва 2021 йилда амалга ошириши лозим бўлган вазифалари юзасидан ҳисоботи.

9. 2021 йил 1 январь ҳолатига туман маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида туман молия бўлими мудири        У. Маҳманазаровнинг ҳисоботи ҳақида.

10. Байрам арафасида зиёратга юборилиши режалаштирилган «Аёллар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган хотин-қизларни Бухоро шаҳрига олиб бориш тўғрисида.

11.Туманда барпо этиладиган уй-жойлар сифати ва мақбуллиги бўйича Халқпарвар туман комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

Муҳокамадан сўнг кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.

Мавзуга оид: