Тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш тартиби ҳақида биласизми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига асосан "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги 
низом тасдиқланган бўлиб, мазкур низом бўйича юридик ва жисмоний шахсларни - тадбиркорлик 
субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатлари белгиланган. Ушбу Низом талаблари 
давлат рўйхатидан ўтказилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган
банклар ва кредит бюролари, уларнинг ваколатхоналари ҳамда филиаллари, шунингдек нодавлат
нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказишга татбиқ этилмаслиги кўрсатиб ўтилган.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш Давлат 
хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза
берувчи давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда аризабилан мурожаат қилади. 
Ариза берувчилар давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун тегишли рўйхатдан
ўтказувчи органга ўзлари келиб мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи 
келиб мурожаат қилинганида қоғоз ҳужжатларнинг асл нусхалари бир нусхада тақдим этилади.  
Рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимига ҳужжатлар ўзи келиб ариза берувчининг вакили 
томонидан тақдим этилса, шунингдек унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси, шахсини ва Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойини тасдиқловчи 
бошқа ҳужжат ва ариза берувчи вакилининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат ишончнома, шартнома,
тадбиркорлик субъекти - юридик шахс муассисларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
расмийлаштирилган қарори, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳужжатлар тақдим этилади. Давлат
рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси 
Қонунида назарда тутилган ставка бўйича давлат божи тўланади. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида
давлат рўйхатидан ўтиш учун ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга паспортини - Ўзбекистон
Республикаси фуқаролари учун, шахсини ва Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойини тасдиқловчи
паспортни ёки бошқа ҳужжатни - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун, шунингдек 
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ёхуд тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этади. 
Қайта ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектини - юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш учун 
рўйхатдан ўтказувчи органга қўшиб юборилаётган, қўшиб олинаётган, ўзгартирилаётган, бўлинаётган,
ажратиб чиқарилаётган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар муассисларининг (иштирокчиларининг)
ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган органларнинг тегишли қарорлари тақдим этилади.
Давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун қуйи-дагилар асос бўлади:
1. Давлат божи тўланмаганлиги ёки унинг тўлиқ бўлмаган миқдорда тўланганлиги;
2. Тегишли бўлмаган рўйхатдан ўтказиш органига мурожаат қилинганлиги;
3. Низомда назарда тутилган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
4. Қонун ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш
(хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги 
- устав фонди миқдори оширилган (камайтирилганда), улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтган, қайта ташкил
этилган тақдирда;
5. Давлат рўйхатидан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда қонун ҳужжатлари билан устав фондининг 
миқдорига доир талаблар белгиланган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар учун таъсис 
ҳужжатларида устав фондининг энг кам миқдоридан кам бўлган миқдорнинг белгиланганлиги;
Давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари бартараф этилиши 
ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун қайтадан топширишлари 
мумкин бўлади. Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилганда, белгиланган
муддатда такроран мурожаат этилмаганда тўланган давлат божи қайтарилмаслиги айтиб ўтилган.          
Зоҳид Абулқосимов, 
туман Давлат хизматлари
              маркази бўлим бошлиғи.