Аҳолини рўйхатга олиш тартибларидан хабардормисиз?

Иккинчи усулда респондентларга қулайлик яратиш мақсадида интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади. Бунда сўровномалар аҳолининг ўзи томонидан махсус дастур орқали тўлдирилиб, белгиланган электрон манзилга жўнатилади.
— Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари ҳудудий статистика бошқармалари ҳузурида ташкил этиладиган марказларда махсус дастурий таъминот асосида 2024- йил 1- январдан 31- декабрга қадар операторлар томонидан электрон базага киритилади. Рўйхатга олувчи ходимлар томонидан тайёрланган йиғма рўйхатлар натижалари асосида шаҳар ва қишлоқлар, шу жумладан, эркаклар ва аёллар бўйича аҳоли сони тўғрисидаги дастлабки маълумотлар эса 2024- йил 1- мартга қадар тайёрланади. Аҳолини рўйхатга олишнинг электрон маълумотлар базаси 2025- йил 1- декабргача таҳлил этилади ва якуний маълумотлар республика ҳамда ҳудудлар бўйича шакллантирилиб, расман эълон қилинади.
Мазкур вазифаларнинг бари тизимли тарзда амалга оширилгани ҳолда, рўйхатга олиш орқали республика аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисида ишончли маълумотлар тўпланади. Улар аҳоли сони, таркиби ва тақсимланиши бўйича тўлиқ базани шакллантириш билан бирга, Миллий ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш, уларда фойдаланиладиган демографик ўзгаришлар тендентсиялари, меҳнат ресурслари жойлашуви ҳамда илмий тадқиқотлар олиб боришда қўл келади.
Samarqand viloyat statistika boshqarmasi
Demografiya va mehnat statistikasi bo‘limi
Telefonlar: (66) 235-72-35, (66) 230-45-36-37
Мавзуга оид:

Статистика маълумоти
- 26 апр, 10:37

Статистика маълумоти
- 12 апр, 12:35

Аҳолини рўйхатга олиш
- 02 апр, 11:41

Статистика
- 17 фев, 14:50

Аҳолини рўйхатга олиш
- 27 янв, 16:31