БЕФАРҚЛИК ҚИММАТГА ТУШАДИ

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомидаги таҳлилга назар ташласак, туманимиз ҳудудида 27 та ёнғинлар содир бўлиб, уларнинг 88,8 фоизи аҳоли яшаш хонадонларига тўғри келмоқда. Ёнғинларнинг асосий сабаблари фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаганлигидан содир бўлган. 

Фуқароларимизнинг электр симларининг ўз вақтида ташқи қисмини яроқлилигини соз ҳолга келтирмаслиги,  истиш печларини ёқиб қаровсиз қолдириши ва ёш болаларни назоратсиз қўйиши натижасида юзага келмоқда. 

Инсон кўнглини хира этувчи ва йиллар давомида тўпланган бойликларни яксон бўлишини олдини олиш учун ҳар бир хонадон аҳли уйи ва рўзғоридаги газ, электр тизимига эҳтиёткор бўлиши талаб этилади.

Тумандошларимиз куз-қиш  мавсуми олдидан хонадонларидаги электр симларини кўздан кечириб, эскириб яроқсиз ҳолга келган жойларини мутахассис чақириб янгилаши зарур бўлади.

Газ ускуналарини яна бир бор профилактик кўрикдан ўтказиб, мўри чиқиш жойлари атрофини ёғочли қопламалардан тозалаб, 50х50 см ёнмайдиган материал билан қопланишини таъминлаш зарур.

Ҳурматли фуқаролар! Синовдан ўтмаган газ баллонлари, газ ускуналарини текширмасдан қўлламанг. Ёш болаларни ёлғиз қаровсиз қолдирманг. Уларни газ, электр жиҳозларига яқин боришига йул қўйманг. Сомон-хашакларни сақлаш, жойлаштиришда ҳовлини ўртасида айвон ташкил этиб жойлаштиринг. 

Унутманг, сизнинг хавфсизлигингиз ўзингизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишингизга боғлиқдир.

Шоҳруҳ МАҲМУДОВ, 

туман ФВБ бошлиғи ўринбосари, катта лейтенант.