ТАДБИРЛАР

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН - ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ

Туманимиз маҳаллаларида маънавий-маърифий тадбирлар  ўтказилмоқда


Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка “маҳаллабай” етказишни ташкил этиш мақсадида 2020 йилнинг 11 ноябрь санасидан бошлаб Республикамиз бўйлаб ҳар бир маҳаллада муҳим  маънавий-маърифий, маданий  тадбирлар ўтказилмоқда. Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 23.10.2020 й. 7-сон, Самарқанд вилоят ҳокимлигининг 31.10.2020 й. 07-01/206-сон ва туман ҳокимлигининг тегишли баёнларида белгиланган дислокациялар  ҳамда оммабоп  сценарийлар асосида ташкил этилмоқда. “Янги ўзбекистон – Янгича дунёқараш” шиори остида ўтказила-диган маънавий-маъри-фий, маданий тадбир-ларда иштирок этаётган  маданият, адабиёт ва санъат намоёндаларидан иборат тарғибот гуруҳининг  аъзолари  туман-дошларимиз  хизматида бўлиб, халқимизнинг ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳатлар, пандемия шароитида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда фаровон турмушимиз, тинч-осуда ҳаётимиздан туғилаётган шукроналик кайфиятларига  ҳамроҳ бўлмоқдалар.

Тантанали  тадбирлар дастлаб  “Заҳириддин Муҳаммад Бобур”, “Янгиҳаёт”, “Тараққиёт” маҳаллалари ҳудуди бўйлаб кўтаринки руҳда бошланди. 

“Заҳириддин Муҳаммад Бобур” маҳалласида жойлашган 28-умум-таълим мактабининг бинолари, ҳовли ва кўчалар ҳамда мажлислар  зали байрамона безатилган. Карнай-сурнай садолари остида бошланган халқ сайли, тадбиркорлар ва ҳунармандлар томонидан ташкил этилган кўргазмалар, спортчи йигит-қизларимизнинг ютуқлари акс этган  видеоролик ҳамда спорт ўйинлари, шахмат-шашка, бадиий ансамблларнинг чиқишлари эрта тонгданоқ  маҳалладошлар ва ташриф буюрган меҳмонларнинг кайфиятини чоғлади. Тадбир тантаналарини туманимиз ҳокими Нажмиддин Сулаймонов бошлаб берди. Самарқанд   вилоят ҳокимининг ўринбосари, тумандошимиз Хуршид Очилов маҳалла аҳлини ушбу кундаги қишлоқ хўжалиги, таълим ва тадбиркорлик ишларидаги ютуқлари билан муборакбод этди.  Ишчи гуруҳи раҳбари “Ипак йўли” туризм халқаро университети Хорижий фанлар кафедраси мудири, профессор Шаҳноза Ашурованинг Ўзбекистон, Самарқанд ҳамда туманимиз  ёшларининг илм-фан тараққиёти борасидаги ютуқлари, келажак режалари ва ўз тажрибалари ҳақида сўзлаган нутқи тадбир қатнашчиларида катта таассурот қолдирди. Шоира Ойгул Маматова, Каттақўрғон шаҳар драма театрининг ёш ва истеъдодли  актёри Жасур Исломов, хонандалар Равшан Султонов, Эркин Қайтаровларнинг бадиий чиқишлари тадбир иштирокчиларининг  олқишларга сазовор бўлди.

Тадбирлар туманимизнинг  “Тараққиёт”, “Янгиҳаёт”, “Истиқлол”, “Галаравот”, “Оқдарё” ва бошқа бир қатор маҳаллаларида аҳолининг уюшқоқлиги, республика, вилоят, туман ишчи гуруҳлари ҳамда меҳмонларимизнинг кўтаринки кайфиятлари,  гўзал ва дўстона хизматлари борасида  давом этди.  

Туманимиз маҳаллаларидаги эҳтиёжманд оилалар, ишсиз, ёхуд, иш фаолиятини бошлаётган фуқароларимиз, тадбиркорлар, хотин-қизларимизнинг ижтимоий ҳаётидаги муаммолари тўғрисидаги мулоқатлар, савол-жавоблар, тадбирдан сўнг тегишли туман мутахассислари билан ҳамкорликда ташкил этилган қабулхоналарда  ечилган муаммолар ўтказилган тадбирларнинг мазмун-моҳиятини янада ойдинлаштирмоқда. Бу борада ишчи гуруҳи раҳбарлари Самарқанд давлат университети ўзбек тили ва адабиёти ижтимоий фанлар кафедрасидан Тўлқин Султонов, Самарқанд “Ипак йўли” туризм Халқаро университети деканининг ўринбосари Сарвар Ҳайдаровларнинг тадбир қатнашчилари эътиборига тақдим этаётган сиёсий-иқтисодий, маданий-маърифий  соҳаларда олиб борилаётган ислоҳатларнинг макон, мазмун ва мақсадларини халқона иборалар, оддий ва ҳаётий тажрибалар асосида талқин ва таъриф этишлари алоҳида  таҳсинга сазовор бўлмоқда. 

“Наврўз”, “Ойтамғали”, “Миёнкол”, “Янгиравот-2”маҳаллаларининг  тадбирларида иштирок этган хонандаларимиз “Фарҳод ва Ширин” гуруҳи, Жасур Мавлонов,  Азим Қувондиқов хамда туманимизнинг ёш, хушовоз хонандалари хизматидан халқимиз мамнун бўлдилар. Тошкентдан ташриф буюрган шоирларимиз Одил Икром, Ойдиннисо Йўлдошева, туманимиз ижодкорларидан Фарҳод ғўзиев, Дилфуза Мамадиёрова, Дилафрўз Тўғизбоевалар тадбир иштирокчиларига  Ватан, тинчлик ва меҳр-муҳаббат ҳақидаги шеърларини ҳадя этдилар. Моҳир актёрлар Жавоҳир Ҳакимов, Азиза Маматмуродовалар ўзбек адабиёти ва жаҳон классик ёзувчилари асарларидан парчалар, монолог ва масаллар айтиб тумандошларимиз кўнглини  хушнуд этдилар. 

Ўтказилаётган тадбирларда маҳаллаларимиз аҳолисининг юрагида катта ғурур ва ифтихор туйғуларини уйғотаётган энг долзарб мавзулардан бири – туманимиз спортчи йигит-қизларининг жаҳон чемпионатлари ҳамда олимпиадаларда эришган ютуқлари тўғридаги маълумотлар бўлмоқда. Спортнинг барча турлари бўйича эришилган ғалабалар ёритилган видеороликлар, кўргазмалар, чемпионлар билан жонли учрашувлар  ота-оналаримиз қалбида ғурур, ёшлар юрагига бир дунё орзу-умидлар бахш этмоқда. Спорт тадбирларини ташкил этишда Шомурод Ашуров, Журабек Бозорбоев, Солихон Юсупов ҳамда ўрал Зиёев каби устоз мураббийларнинг ташаббускорлиги алоҳида таҳсинга лойиқ.     

Республикамиз бўйлаб “Янги ўзбекистон – Янгича дунёқараш” шиори остида  тантанали нишонланаётган маънавий-маърифий тадбирлар 2020 йилнинг 21 ноябрь санасигача узвий  давом этади.

Ҳурматли тумандошлар, кўнгилочар маданий тадбирларда фаол қатнашиб, илм-фан, маданият, адабиёт ва санъат намоёндаларидан иборат тарғибот гуруҳи аъзоларининг хизматларидан баҳраманд бўлинг.


Ўз мухбиримиз.  


Мавзуга оид:
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07