Элга хизмат – олий ҳиммат ТАШАББУСКОР ДЕПУТАТ



Бундай депутатлар сирасига Ўзбекистон маҳалласидан туман Кенгаши депутатлигига сайланган Маъруфхон Қорабоевни киритиш мумкин. Чунки қатор йиллардан буён вилоят Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг тик қудуқлар бўлими бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатаётган ишчан бу инсон ўзига берилган вазифаларни виждонан адо этиш билан бирга депутатлик фаолиятида ҳам кўзга кўринарли ишларни амалга оширмоқда. Бевосита депутатнинг ташаббуси ва ғайрат шижоати билан маҳаллага кираверишдаги бир километр узунликдаги учта ички йўллар бетонлаштирилиб, Болта-Равот йўли ҳам сифатли таъмирланди. Маҳалла ҳудудида жойлашган эски 26-мактаб биноси янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилганлиги аҳолига катта қувонч бағишлади. Бундан ташқари, депутатнинг саъй-ҳаракатлари билан Чангалтепа қишлоғининг аҳолиси янги трансформатор билан таъминланиб, Қазоқхўжа қишлоғига электр токи узатиш кабиллари ўрнатилди.
- Халқимизга хизмат қилаётганлигимдан беҳад мамнунман, - дейди депутат суҳбат чоғида. – Ҳозирга кунларда Қозохўжа қишлоғига вай-фай интернат тармоғи билан таъминлаш ҳаракатида бўляпмиз. Шунингдек, ўттизта хонадонга табиий газ тармоғи тортилди. Шу маҳаллада истиқомат қилганлигим туфайли аҳоли томонидан турли соҳаларда мурожаатлар бўлиб туради. Албатта бу мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқишимиз ва ижобий ҳал этишимиз бизнинг бурчимизга киради. Шу сабабли ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири борлиги ҳис қилган ҳолда иш олиб бораяпман. Бу эса ўзининг ижобий самараларини яққол кўрсатмоқда.
Бир сўз билан айтганда, туман Кенгашининг депутати, ташаббускор инсон Маъруфхон Қорабоевнинг амалга ошириаётган ишларидан маҳалла аҳли беҳад мамнун. Биз ҳам ўз навбатида депутатнинг келгусидаги ишларига омад тилаймиз.
Суннатулло ИБРАГИМОВ.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Депутатлар халқ орасида
- 04 мар, 12:06

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00