ДЕМОГРАФИЯ ВА МЕҲНАТ БОЗОРИ

Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига туманимизда доимий яшовчи аҳоли сони 160,0 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 1,3 минг кишига ёки 1,7 фоизга кўпайди. Шунингдек, 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига туманда 49,6% аёллар ва 50,4%ни эркаклар ташкил этган. Демак, туманда эркаклар сони аёллар сонига нисбатан кўпроқ эканлигини кузатишимиз мумкин.
Туғилиш даражаси 2020 йилнинг январь-июнь ҳолатига кўра туғилганлар сони 1865 кишини ташкил қилди ва 2019 йилнинг шу даврига (1918 киши) нисбатан 53 тага камайди. Туғилиш коэффициенти мос равишда 23,5 промиллени ташкил этиб, 2019 йилнинг шу даврига (24,8 промилле) нисбатан 1,3 промиллега кўпайди. Туғилиш даражасининг туманда (24,8 дан 23,5 промилле)га кўпайганлиги кузатилди.
Ўлим даражаси 2020 йилнинг январь-июнь ҳолатига туманда ўлганлар сони 303 кишини ташкил қилди ва 2019 йилнинг шу даврига (302 киши) нисбатан минус 1 тага ўлимлар сони кўпайди. Мос равишда ўлим коэффициенти 3,8 промиллени ташкил қилди (2019 йил январь-июнда 3,9 промилле).
Табиий ўсиш. Юқоридаги маълумотлардан шуни кузатишимиз мумкинки, 2020 йилнинг январь-июнь ҳолатига туманда 1562 кишини ташкил қилди ва 2019 йилнинг шу даврига (1616 киши) нисбатан кўпайганини кузатишимиз мумкин.
Никоҳлар ва ажралишлар. 2020 йилнинг январь-июн ойида ФҲДЁ органларида 250 та никоҳлар ва 39 та ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан 3,2 га никоҳ (2019 йилнинг тегишли даврида 6,1 га) ва 0,5 га ажралишлар (2018 йилнинг тегишли даврида 0,9 га) тўғри келади.
Миграция. Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида туман бўйича кўчиб келганлар сони 63 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 315 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус 252 кишига (2019 йилнинг шу даврида минус 217 киши) тенг бўлди.
С.АКРАМОВ,
туман статистика бўлими етакчи мутахассиси.