БЕШ ТАШАББУС - БЕШ ИМКОНИЯТ

5 муҳим ташаббуснинг биринчи ташаббуси доирасида ёш авлодни санъатга, хусусан рангтасвирга қизиқтириш, бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида ўқув йили якуни олдидан 51-мактабнинг 2-синф ўқувчилари ўртасида "Беш ташаббус - беш имконият" мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда ўқувчиларга ўзлари учун қизиқ бўлган мавзуларда - рангтасвир асарларини қандай яратилиши, қайси ранглардан, қандай материаллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида маълумотлар берилди. Ўқувчилар томонидан қизиқарли расмлар ишланди ва Саидазимхон Зокиров, Муборакхон Муҳиддинова, Жавлон Туйғунов сингари ўғил-қизлар ушбу тадбирнинг ғолиблигини қўлга киритишди. Ғолиб ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Беш ташаббус ёшларга берилган беш имконият бўлиб, бундан кейин ҳам беш ташаббус доирасида мунтазам тадбирлар ўтказиб борамиз.
Севара АҲРОРОВА,
51-мактабнинг бошланғич
таълим ўқитувчиси.
Мавзуга оид:

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш диққат-эътиборимизда
- 28 янв, 13:39

МИЁНКОЛНИНГ СЎЛИМ МАСКАНИ
- 02 дек, 12:24

Ёшлар сиёсати
- 10 апр, 07:34

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Янги лавозим ижодкорлар учун.
- 28 янв, 15:38