ЧИНИҚҚАН ЁШЛАР САРАЛАНМОҚДА

Академик шоир ўафур ўуломнинг йигит омон бўлса, хавфу-хатар йўқ, йигитлар юртнинг шону шавкати мазмунидаги шеърини кўпчилик яхши эслайди. Чунки йигитлар, эркаклар ҳар қандай замонда ҳам юрт ҳимоячиси, қалқони бўлиб келган. Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.
Мамлакатимизда профессионал армияни шакллантириш борасида кенг ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг учун ҳарбий хизматга ҳар жиҳатдан чиниққан бақувват, эпчил йигитларни танлаб олиш катта аҳамиятга эга. Бу борада туман мудофаа бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар эътиборга лойиқдир.
Бўлимнинг тажрибали ходимлари томонидан ҳарбий хизмат ёшига етган, жисмоний жиҳатдан етук, спортда ўзини кўрсатган ёшлар синаб кўрилиб танлаб олинмоқда. Бундан ота-оналар ҳам беҳад мамнун.
Сиз кўриб турган суратларда туман мудофаа бўлимининг ходимлари томонидан 45-умумтаълим мактабида хизматга чақирилган ёшлар саралаб олинаётган пайт акс эттирилган.