Фақат паспорт билан пенсияга чиқиш учун маълумотлар РАҚАМЛАШГАН бўлиши лозим

Сиз пенсия ёшига яқинлашдингиз ва ортиқча оворагарчиликларсиз пенсияга чиқишни хоҳлайсиз. Бунинг учун нима қилиш керак дейсизми?
- Дастлаб, албатта меҳнат фаолият даврларингиз тўлиқ рақамлашганини текширишингиз керак. Буни my.gov.uz портали орқали ҳам текшириб олсангиз бўлади. (https://my.gov.uz/uz/service/496)
Агарда Сиз ҳозирда ишлаётган бўлсангиз ўз иш берувчингиздан олдинги меҳнат фаолият даврларингизни рақамлаштирилгани ёки йўқлигини сўраб билишингиз мумкин.
Сизнинг ҳисобингиз бўйича меҳнат фаолиятингизнинг бирор бир даври рақамлаштирилмаган бўлса, бу масалада Сиз шу ташкилотга мурожаат қилсангиз ҳам бўлади.
- Ишламаётган фуқаролар меҳнат фаолиятидаги даврларни қандай рақамлаштиришлари мумкин?
Бугунги кунда ҳудудларда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари (биржалар) мавжуд бўлиб, ишламаётган фуқаролар мазкур биржаларга мурожаат қилиб, рақамлаштириш хизматларидан бепул фойдаланишлари мумкин.
Юқоридагилар тўлиқ бажарилган тақдирда фуқароларга пенсия муаммосиз тайинланади.
Б.НОРҚУЛОВ,
Пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00